Сизнинг эътиборингизга «Нурота тоғ тизмаси, Жануби-шарқий Қизилқум ва Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ҳайвонот дунёси» компьютер маълумотлар базаси тақдим этилмоқда. Унинг таркибига Нурота тоғ тизмаси, жануби-шарқий Қизилқум ва Айдар-Арнасой кўлларда учрайдиган умуртқали ҳайвонлари тўғрисида маълумотлар йиғилган. 

Маълумотлар базаси Глобал экологик жамғарманинг Кичик грантлар дастурининг «Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Нурота-Қизилқум” экологик ахборот марказини ривожлантириш» лойиҳаси томонидан тайёрланган. Муаллифлар: Бешко Наталья, Умархўжаева Умида.

Маълумотлар базаси 2005-йилда БТМ Тараққиёт дастури, ГЭЖнинг «Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш модели сифатида Нурота-Қизилқум биосфера резерватини яратилиши» лойиҳаси миқёсида бажарилган умуртқали ҳайвонлар фаунаси рўйхати асосида С.В.Загребин тайёрлаган. Н.Ю.Бешко томонидан тайёрланган фотосуратлар ва видеоёзувлар, «Россия қушлари овози» компакт-диски, шунингдек «Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш модели сифатида Нурота-Қизилқум биосфера резерватини яратилиши» лойиҳаси фотоархиви, фотосуратлар ва расмлар турли хил Интернет-сайтлардан (www.oiseaux.net, www.ruchet.com, www.naturfoto.cz, www.birds.kz, www.redbook.ru, www.ecosystema.ru, www.birds-photo.com, www.naturelight.ru, www.wikipedia.org), сканерланган расмлар аниқлагичлардан «Birds of Britain & Europe with North Africa & Middle East» («Британия  ва Европа, шу жумладан Шимолий Африка ва Ўрта Шарқ қушлари»), «Birds of Middle East» («Ўрта Шарқ қушлари») ва «Wir bestimmen die Vögel Europas» («Европа қушлари аниқлаймиз»).

Нурота тоғ тизмаси ва Жануби-шарқий Қизилқумнинг ҳудуди Ўзбекистоннинг биохилма-хиллигининг муҳим марказларидан бири ҳисобланади. Бу ҳудуд Ўрта Осиё тоғлар ва чўллари чегарасида жойлашган. Ландшафтлар хилма-хиллиги ўзининг табиий шароитлари ва ўсимликлари билан ушбу ҳудуднинг бойлиги ва ҳайвонот оламининг хилма-хиллигини белгилаб берган. Ушбу нисбатан кичик майдонда Ўзбекистонга хос табиий мажмуаларнинг аксарият турлари тақдим этилган, шу жумладан, қумли, шағалли, соз тупроқли ва шўрҳок чўллар, адирлар, паст ва ўртача баландликдаги тоғлар, ва йирик Айдар-Арнасой кўллар тизими мавжуд. Фақат баланд тоғликлар йўқ, холос.

Фаунанинг энг кўп сонли, лекин жуда кам ўрганилган қисми умуртқасиз ҳайвонлар ҳисобланади. Умуртқасиз ҳайвонларни ўрганиш учун ҳудуд жуда катта қизиқиш уйғотади. Бу ерда Ўзбекистон, Ўрта Осиё, ҳаттоки фан учун янги турлари топилган. Бугунги кунда бу ҳудудда ҳашаротларнинг 22 отряди 145 оиласига мансуб 2000 дан ортиқ турлари маълум, бу Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган барча ҳашаротларнинг умумий сонидан 22% ташкил этади. Кўп сонли қўнғизлар турининг (750 тури), капалаклар (434), пардақанотлилар (125), иккиқанотлилар (135 тури) намоён қилинган. Ҳашаротларнинг биологик хилма-хиллиги турли ландшафтларда, биринчи навбатда ўсимликларнинг таркиби билан аниқланади. Бу ерда учрайдиган бўғимоёқлиларнинг 11 тури  Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган (барча умуртқасиз ҳайвонларнинг умумий сонидан 15% га яқин миллий Қизил Китобга киритилган).

Ҳудуднинг умуртқали ҳайвонлари умуртқасизларга нисбатан яхши ўрганилган. Бугунги кунда Нурота тоғ тизмаси, жануби-шарқий Қизилқум ва Айдар-Арнасой кўллар тизими учун 5 та синф, 33 туркум 95 оилага мансуб 409 умуртқалилар рўйхатдан ўтган. Шундай қилиб, ушбу ҳудудда Ўзбекистон фаунасининг хилма-хиллиги жуда яхши намоён қилинган.

Маълумотлар базаси фойдаланувчи учун қулай форматга Internet Explorer эга. У ўзбек ва рус тилларда тузилган, бош саҳифа ва 5 та бўлимдан иборат, яъни умуртқали ҳайвонларнинг 5 та синфига (балиқлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчилар) бағишланган. Зарур бўлган бўлимга саҳифанинг юқори қисмида жойлашган навигация панелининг мувофиқ тугмасига сичқонча билан босиб ўтиш мумкин.

Маълумотларнинг ҳар бир бўлими турларнинг рўйхати, турларнинг таснифи, фотосуратлар галереяси, ҳайвонларнинг аудио- ва видеоёзувларидан ташкил топган. Ҳудуднинг балиқлар, амфибия, судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчиларнинг рўйхати «Ўзбекистон умуртқали ҳайвонлари» систематик тарзда маълумотномага асосланиб тузилган. Рўйхатдаги ҳар бир турнинг номи – бу ҳавола, сичқончани босганда ушбу турнинг таърифи берилган саҳифа очилади. Турнинг фотогалереядаги тасвири, аудиоёзув ёки видеоёзувга ёнида ҳавола берилган.

Турларни таснифи хайвонларнинг оиласига қараб гуруҳланган. Турнинг таснифига қуйидагилар киради:

- турнинг номи;

- кичик расм ёки фотосурат, унга сичқонча билан босгандан кейин катта сурат очилади;

- ҳайвоннинг ташқи кўринишининг таснифи;

- турнинг географик тарқалиши ҳақида маълумотлар;

- ҳаёт тарзи – турнинг экологик ва биологик таснифи;

- сони  – турнинг Ўзбекистон ва ҳудудда сони ҳақида маълумотлар;

- ҳолати – ушбу тур қайси категорияга ноёб ва йўқолиб кетаётган миллий ва халқаро рўйхатга киритилган, қайси табиий ва антропоген омиллар натижасида камайиб кетади;

- хўжалик аҳамияти.

Фотогалерея Photo папкасида жойлаштирилган ва таркибида ҳайвон турлари рақамли фотосуратлари, фотосуратлар турнинг лотин номларига мос келади. Фотосуратлар турларнинг рўйхати саҳифасидаги ҳаволаларга ва матнлар таснифидаги саҳифа ва уларнинг кичрайтирилган тасвири саҳифасига сичқончани босганда очилади.

Аудиогалерея Sounds папкасида жойлашган ва ҳайвонларнинг mp3 форматида ёзилган овоз ёзувлари жамланган. Видеогалерея Video папкасида жойлашган ва DivX форматида тасвирга олинган видеороликлардан иборат. Улар стандарт Windows Media Player проигриватель ёрдамида очилади. Аудио ва видео файлларнинг номлари ҳайвон турларининг лотин номларига мос келади. Аудио и видеоёзувлар турларнинг рўйхати ёки турнинг таснифига сичқонча билан босилганда турлар руйхатининг мос келадиган ҳаволаси очилади.

Қуйида ҳудудда яшайдиган умуртқали ҳайвонларнинг қисқача таснифи келтирилган. Умуртқали ҳайвонлар синф номлари - балиқлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчилар – ҳавола бўлиб, улар орқали турларнинг рўйхатига ўтиш мумкин.

Рыбы

Балиқлар

Нурота тоғ тизмасида йирик сув ҳавзалари йўқ, унинг сойларида балиқнинг фақат бир тури - маринка учрайди. Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқларнинг 22 тури мавжуд, улардан фақат 13 тури маҳаллий ҳисобланади. 1960-йилларда Ўзбекистонда балиқлардан халқ хўжалигида фойдаланиш учун иқлимлаштириш ишлари олиб борилган. Айдаркўл ва Тузкон кўлларида қимматли овланадиган оқ дўнгпешона балиқ ва оқ амур, гамбузия – безгак чивини билан курашиш учун иқлимлаштирилган. Кўшимча 7 тури (илонбош ва бошқалар) тасодифан бу сув ҳавзаларига кириб қолишган. Бугунга келиб улар кенг тарқалиб кетди. Балиқларнинг 14 тури (лаққа, зоғорабалиқ, оқча, оққайроқ, оқ сла ва бошқалар) қимматли овчилик аҳамиятга эга. Ўзбекистон Қизил Китобига бир тури - туркистон мўйловли балиғи киритилган.

Амфибии 

Амфибиялар

Амфибиялар ёки сувда ва қуруқликда яшовчилар - умуртқали ҳайвонларнинг кам сонли гуруҳига мансуб, 3500 тури мавжуд. Улардан Ўзбекистонда фақат 3та - яшил қурбақа, Ўрта Осиё қурбақаси ва кўл бақаси. Уларнинг ҳаммаси бизнинг ҳудудда учрайди. Кўл бақаси Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Фозилмон (Сентобкўл) тоғли кўлда учрайди.

Рептилии

Судралиб юрувчилар

Бугун Ер куррасида судралиб юрувчиларнинг 7000га яқин турлари мавжуд. Улар 4та туркумга бўлинади: тимсоҳлар (20га яқин тури), тумшуқбошлилар (1та тур), тошбақалар (230га яқин турлари) ва тангачалилар. Тангачалилар туркуми ўз ичига 3500га яқин калтакесаклар тури ва 2500га яқин илонларни олади. Ўзбекистон ҳайвонот оламида судралиб юрувчиларнинг 60 тури мавжуд, улардан тошбақанинг бир тури, калтакесакларнинг 38 тури, илонларнинг 21 тури. Улардан Нурота тоғ тизмасида, Қизилқум чўлининг жануби-шарқий қисмида ва Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофида судралиб юрувчиларнинг 29 тури, яъни тошбақанинг бир тури, калтакесакларнинг 16 тури ва илонларнинг 12 тури мавжуд.

Судралиб юрувчилар кўп сонли бўлиб, улар ҳудудимизнинг текислиги ва тоғли қисмида учратамиз. Нурота тоғ тизмасида туркистон агамаси, сариқ илон, нақшдор ва ранг-баранг чипор илонлар, гюрза одатда учрайди. Чўлда эса кўп сонда чўл агамаси, тез калтакесакча, тақир ва қум тўгаракбоши кузатиш мумкин.

Бизнинг мамлакатимизда судралиб юрувчиларнинг 16 тури Қизил Китобга киритилган ва Қонун томонидан муҳофаза қилинади. Шу жумладан ҳудудимизда уларнинг 3 тури, (кулранг эчкемар, Ўрта Осиё кобраси ва кўндаланг йўлли бўритиш илон) учрайди.

Ўрта Осиёнинг энг йирик калтакесаги - кулранг эчкемар – тоғолди текислигига хос жонивор, лекин айрим ҳолларда тоғларга ҳам кўтарилади. Ўрта Осиё кобраси ва кўндаланг йўлли бўритиш илон адирларда учрайди ва уларни жуда кам холларда учратиш мумкин.

Птицы

Қушлар

Қушлар умуртқалилар ҳайвонларнинг алоҳида бир синфи, уларнинг танаси патлар билан қопланган ва олд оёқлари қанотга ўзгарган. Қушларнинг учиш қобилияти ва тез модда алмашинуви ўзига хос белгилари ҳисобланади. Ҳаракатланишнинг тезлиги ва озодлиги ҳаёт учун курашишда катта имкониятлар беради. Қушлар Ер куррасида кенг тарқалган, Антарктиданинг ички қисмидан ташқари, улар турли хил табиий шароитларда яшайдилар. Уларни Шимолий қутб, қуруқ чўл ўртасида, океанда, энг баланд тоғлар чўққисида учратиш мумкин.

Бугунги кунда Ер юзида қушларнинг 8600 тури мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида қушларнинг 441 тури ҳисобга олинган. Нурота тоғ тизмасида, Жануби-шарқий Қизилқумда ва Айдар-Арнасой қулларда 18 туркум 57 оилага мансуб 314 турдаги қуш (Ўзбекистонда рўйхатга олинган қуш турларининг 75 фоиздан ортиғи) учрайди. Бу ерда 166 турдан ортиқ қушлар тури уялайди, бошқалар 148 та учиб ўтади ёки қишлайди. Бизнинг ҳудудида учрайдиган 19 турдаги қуш Халқаро Қизил китобга, 37 турдаги қуш Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Нурота тоғ тизмаси ҳудуди йиртқич қушлар тури ва сони бўйича ноёб ҳисобланади ва уларнинг муҳофазаси учун катта аҳамиятга эга. Бу ерда 32та йиртқич қушлар тури аниқланган, улардан 17 таси ин қуради ва 15 таси учиб ўтади ва қишлайди.

 Млекопитающие

Сутэмизувчилар

Сутэмизувчилар – умуртқалиларнинг энг ривожланган синфи ҳисобланади. Сутэмизувчиларнинг муҳим ажратадиган хусусиятлари: тирик туғади, сут билан боласини боқади;  асаб тизими ва сезиш органларининг юқори ривожланган. Иссиқликни тартибга солувчи тизимнинг бенуқсонлиги туфайли тана ҳарорати доимий бўлади. Буларнинг барчаси Ер куррасида сутэмизувчиларнинг тарқалиб кетишига ёрдам беради.

Замонавий сутэмизувчиларнинг сони 4500 тури мавжуд, улар 26 туркумига бўлинадилар. Ўзбекистонда 105 та сутэмизувчилар тури мавжуд, 2та қирилиб кетган - турон йўлбарси ва гепард ва 4 та инсон томонидан олиб келинган – ондатра, сув каламуши (нутрия), жигетай, Пржевальский отини ҳисобга олганда. Нурота тоғ тизимида, Айдар-Арнасой кўллар тизими қирғоқ олдида, Қизилқумнинг жануби-ғарбида яшайдиган 39 тур сутэмизувчилар 6 та туркумига мансуб. 2 та тури (ондатра ва нутрия) бизнинг шароитга мослаштирилган. 7 тури Ҳалқаро Қизил китобга ва 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Улардан Северцов қўйи таҳдид қилади ва фақат Нурота тоғларида ва Қизилқумнинг қолдиқ тоғларида яшайди. Жайрон ўтган асрнинг ярмида Нурота тоғ олдиларида оддий ҳол эди. 1960 йилларнинг охирларида вахшийларча қириб ташланган. Лекин баъзан бизнинг ҳудудга жайронларнинг 1-2 таси Марказий ва Жануби-ғарбий Қизилқумдан кириб туради.

 

Маълумотлар манбаи

Арипджанов М.Р. Анализ состояния и использования рыбных ресурсов естественных водоемов Республики Узбекистан / Биоразнообразие Узбекистана – мониторинг и использование. – Ташкент, 2007

Банников А.Г., Даревский И.С., Рустамов А.К. Земноводные и пресмыкающиеся СССР. - Москва: Мысль, 1971

Бёме Р.Л., Кузнецов А.А. Птицы лесов и гор СССР. – Москва: Просвещение, 1981

Бёме Р.Л., Кузнецов А.А. Птицы открытых и околоводных пространств СССР. – Москва: Просвещение, 1983

Важнейшие орнитологические территории Узбекистана / Ред. Р.Н.Кашкаров, Д.Р. Уэлш, М.Бромбахер, Е.Н.Лановенко. - Ташкент: Общество охраны птиц Узбекистана, 2008

Громов И.М., Ербаева М.А. Млекопитающие фауны России и сопредельных территорий. Зайцеобразные и грызуны. Санкт-Петербург, 1995

Кадастровый справочник охотничье-промысловых животных Узбекистана. - Ташкент: ФАН, 1992

Красная книга Республики Узбекистан: Редкие и исчезающие виды растений и животных: (в 2-х томах): Т. 2. Животные. – Т.: Сhinor ENK, 2003

Красная книга Республики Узбекистан: Редкие и исчезающие виды растений и животных: (в 2-х томах): Т. 2. Животные. – Т.: Сhinor ENK, 2010

Лановенко Е.Н., Тен А. Анализ численности и добычи некоторых охотничье-промысловых птиц Узбекистана (1993-2003 г.г.) / Биоразнообразие Узбекистана – мониторинг и использование. – Ташкент, 2007

Михеев А.В. Полевой определитель птичьих гнезд. – Москва: Просвещение, 1975

Млекопитающие Казахстана. В 4-х томах. Т. 1: Грызуны. - Алма-Ата: Наука, 1977

Моисеев В.А., Кашкаров Д.Ю. Животный мир Узбекистана. Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунёси. 2-чи нашри. – Тошкент: Ўқитувчи, 1990 (ўзбек ва рус тилида)

Ўзбекистон умуртқали ҳайвонлари. Лотин, ўзбек, рус ва инглиз тилларда. Позвоночные животные Узбекистана. Справочник названий позвоночных животных Узбекистана на латинском, узбекском, русском и английском языках / Ред. Э.Ш.Шерназаров, Э.В.Вашетко, Е.А.Крейцберг-Мухина, Е.А.Быкова, Э.Э.Хуршут. - Ташкент: ФАН, 2006

Хуршут Э.Э. Динамика промысла и состояние рыбных запасов Айдаро-Арнасайской системы озер / Биоразнообразие Узбекистана – мониторинг и использование. – Ташкент, 2007

Экология позвоночных животных хребта Нуратау. Сборник. – Ташкент: ФАН, 1970

Интернет-сайтлар

http://www.birds.kz/ - сайт «Қозоғистоннинг қушлар олами» (рус ва инглиз тилида)

http://www.ecosystema.ru/ - «Экосистема» номли ўқув-услубий марказ сайти (рус тилида)

http://www.uznix.narod.ru/ - сайт «Ўзбекистон балиқлари» (рус тилида)

Нурота тоғ тизмаси, Жануби-Шарқий Қизилқум

ва Айдар-Арнасой кўллар тизимининг

ҳайвонот олами

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие