Қушлар: Лайлаксимонлар туркуми - Ciconiiformes

Ибислар оиласи - Thresklornithidae

ҚошиқбурунPlatalea leucorodia (Linnaeus, 1758)

       

Ташқи кўриниши. Узун оёқли ва узун бўйинли, оқ рангли йирик қуш. Оғирлиги 1-1,5 кг, умумий узунлиги 80-90 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 115-130 см га етади. Оққўтонга ўхшайди, лекин қора рангдаги ва учи кураксимон кенгайган ясси тумшуғи билан фарқ қилади. Бу белгиси учаётганда ҳам уни бошқа қушлардан ажратиб туради. Уялаш даврида бошида узун кокилчаси бор.

Тарқалиши. Жанубий Европа, Шимолий Африка, Осиёда (Қозоғистондан жанубигача) сув ҳавзаларида уялайди. Африка ва Жанубий Осиёда қишлайди. Ўзбекистонда Жанубий Оролбўйи, Амударё, Сирдарё ва Сурхондарё ҳавзаларида уялайди ва миграцияда учрайди.

Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Денгиз қирғоқларида ва катта саёз сув ҳавзаларида яшайди. Ўзбекистонда баҳорги учиб келиш апрель-майда бўлади, кузги учиб кетиш август-октябрьга тўғри келади. Қамишзорларда, кўпинча қарқаралар биргаликда колония бўлиб уялайди. 3-5 та тухум қўяди. Тухум босишда ва болаларини боқишда эркак ва урғочи қошиқбурун баравар иштирок этади. Жўжалари икки ойлик бўлганда учабошлайди. Сув ҳашаротлар, моллюскалар, бақалар, итбалиқ ва майда балиқлар билан озиқланади.

Сони. Ўзбекистонда 1960-йилларгача Оролбўйи ва текислик дарёларнинг типик вакил эди. Бугунги кунга келиб сув тартибининг ўзгариши ва яшаш жойи қириб ташлангани туфайли кўп жойларда бу тур сони камайиб кетган. Республика ҳудудида бугун 300га яқин жуфт уялайди. Айдар-Арнасой кўллар тизимида уялаш даврида сони 50 га жуфт яқин, учиб ўтиш ва қишловда якка сонда учрайди

Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 2 (VU:D) - заиф, камайиб кетаётган учиб ўтадиган қуш тоифасида киритилган. Россия ва Қозоғистон Қизил Китобларга ва СИТЕСнинг II-Иловага киритилган.

 

   

 

 

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие