Судралиб юрувчилар: Тошбақалар туркуми - Testudines |
Қуруқлик тошбақалари оиласи - Testudinidae |
Ўрта Осиё чўл тошбақаси – Agrionemys horsfieldi (Gray, 1844) |
Ташқи кўриниши. Катталиги ўртача: балоғатга етган тошбақа косасининг узунлиги одатда 16-19 см, оғирлиги вес 800-1500 г. йирик тошбақа косаси узунлиги 28 см.гача боради. Косаси баланд бўлмайди, сариқ ёки қўнғир тусли, айримларида кенг қора доғли бўлиши мумкин. Тошбақанинг ёшини косанинг юқори қисмидаги йиллик айлана орқали санаб билиш мумкин. Олдинги оёғи 4та тирноқли. Тарқалиши. Ўрта Осиё, Жанубий Қозоғистон. Ўзбекистон текисликларининг барча жойларида учратиш мумкин. Ҳаёт тарзи. Чўл тошбақаси қумли ва тупроқли чўлларда, тоғолдиликларида, айримларида тоғнинг пастки қисмига (д.с. 1200 м. баландликга) кўтарилиши мумкин, қишлоқ хўжалик экинларидан четроқда ин қуриши мумкин. Нурота тоғ тизмасида у шувоқ, янтоқ, эфемер ва эфемероид ўсимликлар билан қопланган тоғолдиликларида жойлашади. Нуротада тошбақа д.с. 1000-1050 м баландликда учрайди. Тошбақа кундузи фаол бўлади. Ўтсимон ўсимликларнинг яшил новдалари билан озиқланади (шунингдек, турли қишлоқ хўжалик экинларининг униб чиққан қисми билан озиқланади), буталар унган қисми, гулларни, қўзиқорин ва ҳашаротлар билан кам озиқланади. Март ойидан июнгача фаол ҳаёт кечиради. Июнда, жазирама ёз келиши, ҳам эфемер ва эфемероид ўсимликларни қуриб кетиши туфайли у ерга кўмилиб яшайди (1м. узунликда ин қазийди ёки кемирувчиларнинг инларидан фойдаланади) ва уйқуга кетади. Ёзги уйқу одатда қишга уланиб кетади. Ацрим ҳолларда суғорилган ерларда ёки кўп ёиғир ёғганда тошбақаларнинг бир қисми озиқланишга кузда ҳам чиқиши мумкин. Қишга эса инларини 2 м узунликгача узайтиради. Баҳорда ташқарига март ойида чиқади ва бир неча кундан кейин жуфтлашади. Ташқи тошбақа жуда бесўнақай бўлса-да, баҳорда, озиқланиш вақтида жуда кўп юради, фаол озиқа излайди ерга осон кўмилади. Хавф туғилганда боши ва панжаларини косага тортиб олади. Жинсий етукликга дашт тошбақаси 10 ёшга тўлганда етилади. Баҳорда икки-уч марта ўзи қазиб қўйган чуқурликга 3-5 та қаттиқ оқ тухум қўяди. 70-80 кундан кейин улардан кичкина 30-50 ммли тошбақалар чиқади, улар қишловга ертагида қолишади ва ер устига келаси баҳорда чиқишади. Нурота тоғ тизмасида дашт тошбақаси тухумни апрель охирида қўяди, оммавий тухум май ойидан июнь ойининг биринчи ўн кунлигига тўғри келади. Половые продукты разной величины и разных стадий развития у самок черепахи содержатся во все сезоны года. Тухумнинг бир қисми апрель-майда, қолгани ёзги уйқуга кетганда етилади (уларни урғочи келаси баҳорга қўяди. Тухум узунлиги 40-48 мм, оғирлиги 29-30 г. Сони. Сони яшаш жойидан ва ҳудуднинг ўзлаштирилганлигига боғлиқ. Жиззах вилоятида 1980-йилларда тупроқли чўлларда 12 дан 23 гача тўғри келган, қумли чўлларда 12-16, тоғолди яйловларда эса 0,3 дона 1,5 км йўналишга мос келган. Госбиоконтроль мутахассислари томонидан 2009-йил баҳорда олиб борилган санаш натижасига қараганда Нурота тоғ тизмаси ва Айдаркўл оралиғидаги текисликда 1га ерга 20-27та тошбақа тўғри келган. Ҳолати. 2004 йил МСОП нинг Қизил рўйхатига киритилган. (2004 IUCN Red List) VU заиф тоифага киритилган, камайиб кетаётган тур. II CITES иловасига киритилган. |
|