Судралиб юрувчилар: Тангачалилар туркуми - Squamata |
Сцинклар оиласи - Scincidae |
Чўл тақиркўзлиси (чўл илонқуйруғи) – Ablepharus deserti (Strauch, 1823) |
Ташқи кўриниши. Майда калтакесакча. Танаси узунлиги 5,8 см гача, думи танадан тахминан бир ярим баробар узунроқ. Танаси ва думи узун ва йўғон, оёқлари калта, шунинг учун ҳаракаталари илонсимон. Тангачалари силлиқ ва ялтироқ. Танасининг юқори қисми бир хил сарғиш-жигар ранг ёки оч қўнғир тусли. Танасининг ён томонда узун қўнғир йўл ўтади. Остки қисми кулранг ёки оқ; кўпайиш даврида танасининг ва думининг остки қисми ва олов ранг ёки пушти рангда бўлади. Осиё тақиркўзлигисига жуда ўхшайди. Бу икки калтакесакчаларни ажратиш учун хизмат қиладиган белги – бошидаги тожи. Осиё тақиркўзлисида пешона ўиток – битта, чўлникидаги эса иккита. Распространение. Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг жануби. Образ жизни. Чўлларда ва тоғ этакларида таркалган, тоғларда ҳам д.с.б. 3000 м гача учрайди. Ўзбекистонда деярли ҳамма жойда яшайди: чўлларда, тўқайларда, камдан-кам тоғларда, ўзлаштирилган ерларда, боғ ва узумзорларда, ариқлар қирғоқларда, бутазорларда, тошли кўчмаларда, аҳоли яшаш жойларда, ҳаттоки Тошкентдек йирик шаҳарларда ҳам учрайди. Ўт қоплами қалин бўлган жойларни танлайди. Ёр ва деворлар ёриқлари, тошлар остига, ҳайвонлар инига яшириниб олади. Октябр-ноябр ойида уйқуга киради ва феврал оҳирида - март ойида уйғонади. Илиқ қишларда декабр-январда ҳам фаол. Турли майда ҳашаротлар билан озиқланади. Урғочилари май-июнда бир неча марта 4-7 тадан майда 0,8-0,9 см узунликдаги тухум қўяди. Июл-августда 1,5-2 см узунлиги ёш болалари тухумдан чиқади Численность. Нурота тоғларда ва Фориш даштида сони кам. |
Осиё тақиркўзлиси – Ablepharus pannonicus (Lichtenstein, 1823) |
Ташқи кўриниши. Майда калтакесакча. Танаси узунлиги 5 см дан ошмайди, думи танадан тахминан бир ярим баробар узунроқ, оғирлиги 2 г гача. Танаси ва думи узун ва йўғон, оёқлари калта, шунинг учун ҳаракаталари илонсимон. Тангачалари силлиқ ва ялтироқ. Танасининг юқори қисми кулранг-пистаранг ёки оч қўнғир тусли. Ранги бир хил ёки майда қўнғир доғли ва оч чизиқчали. Танасининг ён томонда узун қўнғир йўл ўтади. Остки қисми кулранг; кўпайиш даврида думининг остки қисми ва орқа оёқлари олов ранг ёки пушти рангда бўлади. Осиё тақиркўзлигисига Ўзбекистонда кенг тарқалган чўл тақиркўзлиси жуда ўхшайди, у ялтироқ сарғиш-жигар ранг туси ва 2та бошида пешона-энса ўитоги мавжудлиги билан ажралади (осиё тақиркўзлигисида бу ўиток битта дона). Тарқалиши. Ўрта Осиёда Туркменистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубий қисмларида учрайди. Шунингдек Сирия, Эрон, Афғонистон, Покистон, шимоли-ғарбий Ҳиндистонда, Озарбайжон ва Грузиянинг айрим ҳудудларида тарқалган. Ҳаёт тарзи. Тоғолди ва тоғларда учрайди, 2500 м ва ундан баландроқга ҳам кўтарилиши мумкин. Сувдан узоқ бўлмаган қалин ўтлоқларда яшайди. Дарё бўйидаги тўқазорларда, тоғолди, тоғли воҳаларда, тошли дараларда, ариқ ва сойлар қирғоқларида, ташландиқ ва томорқаларда, шунингдек тоғли қияликларда дарахт ва бутазор ўсимликлар орасида 2500 м баландликгача яшайди. Серҳаракатчан. Куни ёруғ вақтида, айримларида қуёш ботганда фаол бўлади. Инларда тошлар тагида, тупроқ дарзилкларида беркинда. Қишловга октябр – ноябрда кетади, қишловдан эса февралнинг якуни – март бошларида уйғонади. Қишнинг қуёшли кунларида ҳам учратиш мумкин. Майда ҳашоратлар ва уларнинг личинкалари, ўргимчаклар, шилимшиқлар билан озиқланади. Нурота тоғ тизмасида икки марта тухум қўяди - май ойининг иккинчи ярмида ва июлнинг иккинчи ярмида. Одатда 1 см узунликдаги 3-4 та тухум қўяди. Ёш калтакесакчалар июл – августда чиқади. Ёшларнинг тана узунлиги 2-2,5 см. Сони. Нурота тоғ тизмасида кам сонда учрайди, лекин Сентобсой ва Устуқсой ўртасида д.с. 1500-1600 м баландликда популяциянинг юқори зичлиги ҳам маълум - 2,5 калтакесакча 1 гектарга тўғри келган. |
Узуноёқ сцинк – Eumeces schneideri (Daudin, 1802) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги калтакесак: танаси узунлиги 16,5 см гача, оғирлиги 90 г гача. Танаси узун ва эгилувчан, думи салмоқдор, териси балиқга ўхшаб силлиқ ва ялтироқ тангачалар билан қопланган. Танасининг устки қисми жигар ранг ёки писта кулранг олов ранг, оч қизил ёки жигар ранг доғлари мавжуд, одатда улар камроқ ёки кўпроқ тўғри кўндаланг ёки ола-була қаторлар (доғлар бўлмаслиги ҳам мумкин). Танасининг ён томонида олов ранг, пушти ёки қизил йўл ўтган. Қорин қисми сарғишроқ, сариқ, олов ранг ёки оқ. Тарқалиши. Шарқий Кавказолди, Туркманистон, Ўзбекистон, ғарбий Тожикистоннинг жанубий томонлари. Ҳаёт тарзи. Унча баланд бўлмаган тоғ тизмаларда, тоғлар этакларида, тоғ дарё ва сойлари водийсида яшайди. Дарё воҳалари бўйлаб чўлларга ўтиб кетади. Нурота тоғлар тизимининг шимолий томонида денгиз сатҳидан 1000 м гача баландликда учрайди. Жанубий томонида эса 1400 м гача баландликда учрайди. Бута ва ўтлар қалин ўсган жойларни танлайди. Тупроқдаги ёриқ-ковакларга, деворларидаги тирқишларга, тошлар орасига, кемирувчилар инига, шунингдек ўзи юмшоқ тупроқда ковлаган узунлиги 2 м ли ва чуқурлиги 60 м ли инларига беркинади. Ушбу тур намликни ва илиқни хуш кўради. Йил давомида унинг фаол даври атиги 5-6 ой. Қишловдан сўнг апрел-май ойларида чиқади. Қишловга август-сентябр ойларида кетади. Жуда илиқ қишда айрим вакиллари декабр ва январгача фаол бўлади. Кундузги ҳаёт кечиради. Ҳашоратлар, шунингдек ўргимчаклар, чаёнлар, моллюскалар билан озиқланади, тут мевасини дарахт тагидан териб ейди. Айрим ҳолларда ёш калтакесакларнинг бошқа турларини тутади. Иссиқ кунларда ичишни хуш кўради. Июл якуни-август ойларида тухум қўяди. Одатда узунлиги 1,5 см гача 5-9 тухум бўлади. Сони. Нурота тоғ тизмасида жуда сийрак ва кам сонли (Зоология Институти мутахассислари томонидан 1960-1970 йилларда ўтқазилган саноқларга қараганда 2 га ерга 1 узуноёқли сцинк тўғри келган). |
|