Қушлар: Кураоёқлилар туркуми - Pelecaniformes

Қоравойлар оиласи - Phalacrocoracidae

Қоравой, катта қорабўзов Phalacrocorax carbo (Linnaeus, 1757)

 

Ташқи кўриниши. Ғоздек йирик қуш, қанотларини ёзгандаги кенглиги 120-130 см, оғирлиги 3 кг гача. Ранги қора, томоғи ва юзи оқ, кўзи яшил. Ёш қушларда патлари қўнғир, кўкраги ва қорни оч. Қуш учаётганда бўйни чўзилган ва ўзига хос бут шаклига ўхшайди. Вертикал ўтиради, кўпинча очиф қанотлар билан. Овози – қўпол бўғиқ овоз билан қағиллайди.

Тарқалиши.  Евросиё, Африка, Австралия, шимолий Америка. Ўзбекистонда уялаши, учиб ўтиш ва қишлови одатий ҳол. Амударё этакларида, Сирдарёнинг ўрта оқими, Судочье кўли ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида учрайди.

Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Йирик ва балиқга бой сув ҳавзаларини: кўллар, йирик дарёларнинг кўлоблари, денгиз қирғоқларини эгаллайди. Яхши сузади ва шўнғийди. Балиқ билан озиқланади. Колония бўлиб уялайди. Уясини шох-шабалардан иборат бўлган оғир иншоотга ўхшайди, у бута ва дарахтлар, қамишзор синиқларида ёки тўғридан-тўғри ерга жойлаштирилади. 3-6 яшилроқ тухум қўяди. Жўжалари уч ҳафтали даврида уясидан чиқиб, шохларда юришни бошлайди, бир ойлигида яхши сузади ва шўнғийди.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида одатда уялайди, учиб ўтади ва қишлайди2500дан ортиқ сони инлайди, учиб ўтганда ва қишлов даврида 20-25 мингтагача  кузатилган.

Хўжалик аҳамияти. Балиқ хўжалигига зарар етказади. Овлаш рухсат берилган, лекин жуда кам овланади,чунки гўшти қаттиқ ва бемаза.

Кичик қоравой, қорабўзовPhalacrocorax pygmaeus (Pallas, 1773)

   

Ташқи кўриниши. Катта бўлмаган сувда сузадиган, катталиги қарғадан йирикроқ қуш. Узунлиги 45-55 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 80-90 см, оғирлиги 800 г. Туси қора, пастқи қисмида оқ томчисимон ола-була доғлари мавжуд, боши ва бўйни жигарранг. Ёш қушлар юқори қисми қўнғир, пастки томони эса оч.

Тарқалиши. Ўрта ва Ғарбий Осиё, Қозоғистон, шарқий Европанинг жануби. Ўзбекистонда уялайди, учиб ўтади ва қишлайди. Оролбўйи, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё ҳавзаларида, Айдар-Арнасой кўллар тизимида учрайди.

Ҳаёт тарзи. Текислик кўлларини ва сув ҳавзаларини эгаллайди. Колония бўлиб уялайди, уясини сув босган бутазорларда, қамишзораларда қуради. Уя қуришга апрель-май ойларида бошлайди, 4-6 та тухум қўяди. Тухум босиш 27-30 кун давом этади. Жўжалари июнь-июльда учишни бошлайди. Майда балиқ билан озиқланади. Баҳорги учиб ўтиши март-апрельда, кузги – октябрьга тўғри келади.

Сони. Ўзбекистон ҳудудида 10-12 мингта жуфти мавжуд (жаҳон популяциясининг тахминан 1/3 та қисми), 10  мингта жуфт қишлайди. Айдар-Арнасой кўллар тизимида кўп сонли эмас: 900га яқин қуш уялайди, учиб ўтаётганда 2500-3000 гача қуш учрайди, 700-800  қуш қишлайди.

Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 3 (NT) заифга яқин тур тоифада киритилган. Россия Қизил Китобига киритилган. Қушларни овлаш ва тутиб олиш, тухумини йиғиш, уяларини бузиш таъқиқланган.

 

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие