Балиқлар: Олабуғасимонлар туркуми - Perciformes |
Олабуғалар оиласи - Percidae |
Оқ сла, судак – Stizostedion lucioperca (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Йирик ва тез ўсадиган балиқ, танасининг узунлиги 1-1,3 м ва оғирлиги 15-18 кг гача етади. Танаси чўзинчоқроқ, торпедасимон шаклида, ён томонлари сиқилган. Боши чўзилган, оғзи кенг бўлмаган, ўткир тишлар билан таъминланган. Ранги кўкимтир-кулранг, ён томонларида 8-10 та кўндаланг йўллари бор, қорни оқ, усти ва думи сузгичларида тўқ доғлари мавжуд. Тангачалари майда, ён томонида 80-103 та тангачалари жойлашган. Танаси устидаги сузгичлари 2 та, учи тиканли. Устки сузгичларда 20-24 та қиррали. Тарқалиши. Табиий ареали Болтиқ, Қора, Каспий ва орол денгизларининг сув ҳавзалари қоплайди. Европа ва Сибирнинг қатор ҳудуларида иқлимлаштирилган. Ўзбекистонда табиий популяцияси Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида яшайди, Амударё ва Сирдарёнинг ўрта оқимлари, Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзаларида иқлимлаштирилган. Ҳаёт тарзи. Йирик ва ўртача дарёлар, йирик чучук ва шўрхок кўл ва сув ҳавзалари, денгизларнинг кам шўрланган қисмларида яшайди. Фаол йиртқич, майда балиқ билан озиқланади. Очиқ ва чуқур ерларда сув қатламида бўлади, сув юзига ва саёз жойга увилдириқ ташлашга ёки ўлжа қувлаганда чиқади. Сувда эритилган кислород танқислигига ва сув ифлосланишига сезгир. 2-4 ёшга келиб ва тана узунлиги 29-30 см дан 38-40 см бўлганда вояга етади. Увилдириқ ташлаш март-апрелда сув ҳарорати 8-17° C етганда, саёз соҳилларида 0,5-1,5 м чуқурликда содир бўлади. Оддий инлар чуқурча кўринишда бўлади ёки увилдириғини қамиш ва бошқа илдизига жойлаштиради. Эркаги уруғларни ҳимоялайди. Серпуштлиги - 80-800 мингта диаметри 0.7-1 мм увилдириқ. Сони. Кўп сонли. Ўзбекистонда овланадиган балиқлар орасида иккинчи жойда сазандан кейин туради. 1990-йилларда Республика бўйича умумий овланган балиқнинг 20-25% тўғри келган. Айдар-Арнасой кўллар тизимида 1995-2005 йилларда ҳар йили 115 дан 7 т оқ сла ёки йил давомида тутилган балиқнинг 17 дан 0,5% ташкил қилади. Охирги йилларда кўп овлаш натижасида сони камайиб кетди. |
|
|
|
|
|