Сутэмизувчилар: Йиртқичлар туркуми - Carnivora |
Сусарлар оиласи - Mustelidae |
Тоғ сусари – Martes foina (Erxleben, 1777) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги йиртқич ҳайвон (мушукдек). Танаси чўзиқ, бақувват ва эпчил, оёқлари калта ва тирноқлари ўткир бўлади. Боши катта ва юмалоқ, қулоқлари калта. Танасининг узунлиги 50 см дан ортиқрок, думи узунлиги 25-35 см. Ранги жигарранг-қўнғир. Кўкрагида оч тусли йирик доғ бўлади. Эркаги уғочидан йирикроқ. Тарқалиши. Европа, Олд, Ўрта ва Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларида тарқалган. Ўзбекистоннинг деярли барча тоғ тизмаларида учрайди. Ҳаёт тарзи. Тоғли ҳудудларининг типик вакили. Ўрта Осиёда д.с.б 4000 м гача баланд тоғларида учрайди. Тошли дараларда, баргли ўрмонларда, бутазорлар ва арчазорларда, қояларда яшайди. Бу эгилувчан, эпчил, ҳаракатчан ҳайвон қояларга, дарахтларга бемалол ўрмалаб чиқади, ҳарсанг тош уюмларида осон ҳаракатланади. Худди шу ерда у ўзига бошпана топади. Асосан тунги ҳаёт қечиради. Кемирувчилар, қушлар, йирик ҳашаротлар билан озиқланади, ёзда ва кузда мева (олма, тутмеваси, ўрик, олча, олхўри ва жийда) ҳамда резаворларни ейди. Баъзан шаҳарларда яшайди ва каптар, сичқон ва каламушлар билан озиқланади. Тоғ сувсари Нурота тоғ тизмасида типик вакил, тоғолдидан тоғ чўққисигача учрайди. Лекин инсон томонидан уни кўриш жуда кам ҳоллари маълум, чунки у эҳтиёткор ҳайвон тунги ҳаёт кечиради. Ўлжани излаб тоғ сувсари одатда тунда чиқади ва қуёш чиқишдан аввал пана жойга қайтади. Март-апрельда урғочиси тошли уюмлари, чуқур қояли синиқлар ёки дарахт ковакларида ин жойлаштиради ва 1-8та (одатда 3-5 та) бола туғади. Болалари тез ривожланади ва 2,5-3-ойли ёшда мустақил овга чиқиши мумкин. Сони. Нурота тоғ тизмасида типик вакил, лекин аниқ маълумотлар сони тўғрисида йўқ. Ўзбекистон тоғларида ўртача зичлиги 100 кв.км.га 30-40та бош тўғри келади. Хўжалик аҳамияти. Ов объекти, қимматли мўйнаси учун овланади. Овлаш миқдори унча кўп эмас. |
Латча – Mustela nivalis (Linnaeus, 1766) |
Ташқи кўриниши. Ўрта Осиёнинг энг кичик йиртқич ҳайвони (каламушдан бир оз каттароқ). Танаси эгилувчан, думи ва оёқлари калта, тирноқлари ўткир. Қулоғи катта эмас, думалоқ. Танасининг узунлиги 15-26 см, думи узунлиги 4-8 см, оғирлиги 40-250 г га етади. Эркаги урғочидан икки марта йирикроқ. Ёзда устки томони жигар ранг, қўнғир-қумранг ёки хира оловранг тусда, пастки томони оқ бўлади. Шимолий ҳудуларда яшайдиган латча қишда оппоқ бўлади. Ареалнинг жанубий қисмида (шунингдек Нурота тоғ тизмасида ҳам) латчанинг ранги қишда ўзгармайди Тарқалиши. Евросиёнинг ва Шимолий Американинг тундралардан яримчўл ва чўлларгача кенг тарқалган. Ҳаёт тарзи. Шимолий қутбда типик ва кенг тарқалган йиртқич ҳайвон. Ҳар хил текислик ва тоғли ландшафтлар (д.с.б 3500 м гача), баъзан ўзлаштирилган ерларда, чорва қўраларда, далаларда, қишлоқ ва катта шаҳарларда яшайди. Нурота тоғ тизмасида ҳарсанг тош уюмларда, қояларда ва бутазорларда яшайди. Якка ҳаёт кечиради, асосан қун ботганда ва тунда овга чиқади. Пана жой сифатида кемирувчилар инлари, тошлар уюмлари, қоялар ёриқлари, харобалар, пичан ғарамидан фойдаланади. Асосан, кемирувчилар билан озиқланади, баъзан қушлар, қуёнчалар, судралиб юрувчилар, қурбақалар, балиқ тутади, шунингдек дўлана ва жийда мевалари ейи. Сакраб ҳаракатланади. Болалари март-апрельда дунёга келади. Сони. Нурота тоғ тизмасида типик вакил, лекин сони тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Хўжалик аҳамияти. Кўп кемирувчиларни қириб қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. |
Олақўзан – Vormela peregusna (Guldenstadt, 1770) |
Ташқи кўриниши. Танаси чўзиқ, узун думли ва калта оёқли ўртача катталикдаги йиртқич ҳайвон. Танасининг узунлиги 50 см гача, думи узунлиги 19-21 см, оғирлиги 1 кг гача етади. Олақўзан мўйнаси олачипорлиги билан фарқ қилади. Танасининг ранги жигарранг, орқа томонида сариқ ёки оқиш доғлар кўп, тумшуғида кўндалангига оқиш кенг йўл ўтади. Думи оч учи тўқ, бурун учи ва қулоғи оқ. Тарқалиши. Евросиёнинг дашт ва чўл қисмларида тарқалган. Ҳаёт тарзи. Олақўзан чўл, дашт, яримчўллар, баъзан тоғ этакларида яшайди. Кемирувчилар зич жойлашган жойларни эгаллайди, улар йиртқичнинг озиқа асосини ташкил қилади. Ўзбекистонда олақўзаннинг тарқалиши песчанка яшаш жойлари билан боғлиқ. Баъзан кемирувчилар, қушлар ва калтакесаклар билан озиқланади. Асосан тунда ов қилади. Кемиручилар инида яшайди ёки ўзи ин қазийди. Урғочиси 4-6та бола туғилади. Ёш олақўзанлар февраль охири-мартда дунёга келади, июньда мустақил бўлади. Сони. Нурота тоғ тизмасида ва Жануби-Шарқий Қизилқумда жуда кам сонда учрайди. Ер ўзлаштирилганда йўқолиб кетади. Хўжалик аҳамияти. Зарарли кемирувчилар сонини тартибга солишда катта аҳамиятга эга. |
Барсук – Meles meles (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Сусарлар оиласининг энг йирик вакилларидан бири. Ўзига хос кўринишга эга ўрта катталикдаги ҳайвон, у инда ҳаёт кечиришга мослашган. Тана тузилиши семиз, танаси катта ва пакана, оёқлари калта ва бақувват, тирноқлари узун ва ўтмас, боши катта эмас, чўзинчоқ бурунли, кўзи ва қулоғи кичик, думи калта. Танасининг узунлиги 60-100 см, думи узунлиги 20 см га яқин бўлади. Ёзда бўрсиқнинг оғирлиги 6-10 кг га етади, кузда қишки уйқуга кетишдан аввал кўп ёғ ғамлайди ва унинг оғирлиги икки марта ортади. Мўйнаси узун ва дағал, кулранг тусли. Қорни ва оёқлари қора, боши оён томонларида, бурундан қулоғигача иккита кенг қора йўл ўтади. Тарқалиши. Евросиёнинг мўътадил иқлим зонасида кенг тарқалган. Ўзбекистонда Амударё ва Сирдарё воҳалари, Айдар-Арнасой кўллар тизими соҳиллари, Ғарбий Тянь-Шан, Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тоғлар тизимида учрайди. Ҳаёт тарзи. Текисликларда ва тоғларда, баргли ва аралаш ўрмонларда, ўтли тоғ ёнбағирларида, дарё водийларида, кўл соҳилларида яшайди. Яшаш жойни танлашда тупроқ шароитлари жуда муҳим — сув босмайдиган ва музламайдиган, қаттиқ тупроқли бўмайдиган жойларда инлар қуради. Шунинг учун бўрсиқ доимий музликлар, кенг ботқоқлик жойлар ва сувсиз қуруқ дашт ва чўлларда учрамайди. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида д.с.б. 3500 м гача юмшоқ тупроқди жойларда яшайди. Республиканинг текислик ҳудудларида сув ҳавзаларининг атрофи эгаллайди. Агар бўрсиқнинг ини атрофида безовта қилинмаса, ўзлаштирилган ерлар, инсон уй-жойи ёнидан қочмайди. Ўтроқ ҳаёт кечиради. Чуқур кўптармоқли инларда оила бўлиб яшайди, улардан бўрсиқларнинг кўп авлоди томонидан фойдаланилади. Қишни уйқуда ўтказади, лекин давом этадиган илиқ кунларда ер устига чиқиши мумкин. Ўрта Осиёда кам қорли илиқ қишда уйқуга кирмайди. Озиқа излашга одатда қоронғи ва тунда чиқади. Озиқа танламайди, ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар, калтакесаклар, қурбақалар, кемирувчилар, турли хил мевалар, ўсимликларнинг илдизлари ва яшил ниҳоллари билан озиқланади. Одатда инидан 400-500 м радиусда озиқа излаб чиқади, фақат озиқа етишмовчилигда инидан 2-3 км узоқ масофага кетиши мумкин. Йил давомида бир марта кўпаяди. Баҳорда 1-5 та, кўпинча 2-3та бола туғади. Сони. Ўзбекистонда одатий ҳолда учрайди, Ғарбий Тянь-Шан тоғларида кўп сонли (1 кв.км га 10-12 тадан 22-24тагача бош яшайди). Айдар-Арнасой кўллар тизимининг атрофида сони анча кўп эмас, 1 кв.км га 2-3 дан 4-5 тагача бош тўғри келади. Йиллар сайин сони ўзгариб туради. Хўжалик аҳамияти. Ов объекти. Халқ табобатида бўрсиқ мойи фойдаланилади. |
|