Судралиб юрувчилар: Тангачалилар туркуми - Squamata |
Гекконлар оиласи - Gekkonidae |
Тароқ бармоқли геккон (Эверсманн геккони) – Crossobamon eversmanni (Wiegmann, 1834) |
Ташқи кўриниши. Майда калтакесак: танаси узунлиги 5-6 см гача, оғирлиги 4,7 г гача етади. Танаси ясси, боши нисбатан катта, думи узун (80 мм гача) ва ингичка, мўрт эмас. Думидаги тангачалар ҳалқа ҳосил қилади. Бармоқлари ён томондан чўзиқ тангачали попук билан қопланган, шунинг учун бу калтакесак қумда осон юради. Териси жуда тиниқ, ундан қон томирлари кўриниб туради. Танасининг юқори қисми қум рангида-пушти ранг, орқаси бўйлаб кўпгина қорамтир майда доғлар ва нозик ингичка тўлқинсимон йўллар бор. Боши ва танасининг ён томонда узун жигар ранг йўл ўтади. Қорин томони оқ. Тарқалиши. Туркманистон, Ўзбекистон, жанубий Тожикистон, жанубий Қозоғистон, шимолий Эрон ва Афғонистоннинг қум чўллари. Ҳаёт тарзи. Қумли чўлларда, унча мустаҳкамланган баланд-паст қумликарда, сийрақ бутазорларда ва ўтзорларда яшайди. Қаттиқ тупроқли ерларни хуш кўрмайди. Баҳорда апрелнинг иккинчи ярмида чиқади, қишловга эса сентябрь охирларида кетади. Тунги ҳаёт кечиради, озиқланишга қуёш ботгандан кейин чиқади ва қуёш чиқишига яқин хилват жойга қайтиб келади. Озиқа излаб инидан 100-150 м узоқ масофага боради. Қумдаги инига беркинади. Буталарга яхши чиқади, шохдан шохга сакрайди. Турли ҳашаротлар, асосан қўнғизларлар ва капалакларнинг қурти, ҳамда ўргимчаклар билан ҳам озиқланади. Қумда юлдузсимон излар қолдиради. Май-июнь ойларида икки марта 1-2 та тухум қўяди. Июль ойида ёш геккончалар чиқади. Сони. Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида кўп сонли эмас. |
Туркистон геккони – Cyrtopodion fedtschenkoi (Strauch, 1887) |
Ташқи кўриниши. Унча катта бўлмаган калтакесак (танасининг узунлиги 7,5 см га етади). Боши ва танаси япалоқроқ. Бармоқлари узун ва қийшиқ. Тана усти ва ён томонлари майда силлиқ кўпбурқчакли тангачалар билан қопланган, улар орасида бўйламасига қаторлаб учқиррали бўртиқчалар бор. Думи қиррали тангачалар билан қопланган. Танаси устки томондан қорамтир ранг-сарғиш ёки кулранг тусли, томоғи ва танасида 5-6 та тўқ жигарранг кўндаланг йўллар жойлашган. Қорин томони оқ, доғсиз. Тарқалиши. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда тарқалган. Ҳаёт тарзи. Тоғларда (2300 м денгиз сатхи баландлигигача), адирларда, чўлларда ва маданий ландшафтларда учрайди. Қояликларда, қияликларда, тик қирғоқли дарё воҳаларида, қуриб кетган дарё ўзанларида, тўп-тўп чақиқ тоғ жинсларида, пахса ва тошли деворларда, инсонлар яшайдиган уйларда ва хўжалик қурилишларда яшайди. Кўпинча қишлоқ ва шаҳарларда, ҳаттоки Тошкентда ҳам учрайди. Нурота тоғ тизмасида қоя ва қурилишларда яшайди. Ўзининг узун ва ёпишқоқ бармоқлари туфайли геккон тик деворлардан юқорига, шифтларда бемалол ўрмалаб чиқади. Девор ёриқлари, бўшлиқлар ва турли хил инлар гекконга бошпана сифатида тухум қўйишга ва қишловга хизмат қилади. Ёзда туркистон геккони кун давомида фаол, лекин кўпроқ қуёш ботганда ва тунда фаолроқ. Эрта баҳорда ва кеч кузда фақат кундузги соатларда фаол. Кучли ёруғликдан қочади, шунинг учун кундузи нимқоронғи жойларда ва кладовых, сояли қияли расщелинах беркинади. Қишлоқдан кейин февраль-март ойларида, тоғларда эса апрельда чиқади. Қишловга ноябрьда кетади. Турли хил ҳашоратлар, ўргимчаксимонлар, шилимшиқлар, термитлар билан озиқланади. Қўшилиш апрель якуни - май ойлари бошларига тўғри келади. Нурота тоғ тизмасида биринчи туҳум қўйиш майойининг иккинчи ярмига мос келади. Ёз мавсумига геккон урғочиси 2-3 марта тухум қўяди, узунлиги 1,1-1,3 см келадиган 2 тадан оқ тухум қўяди. 60-65 кундан кейин, яъни июль якуни тоғлардаёш геккончаларнинг узунлиги 2,4-2,6 см, текисликларда июль бошларида тухумдан ёш геккончалар ёриб чиқади. Балоғатга геккончалар кейинги йил етишади. Ёввоий табиатда Туркистон гекконинг асосий душмани илонлар ва йирик калтакесаклар (туркистон агама) ҳисобланади. Сони. Нурота тоғ тизмасида туркистон геккони жуда нотекис тарқалган. Айрим жойларда 1 гектарга 51-52 геккон мос келади, айримларида жуда кам учрайди. Аҳоли яшайдиган жойларнинг типик вакили. |
Сцинк геккони – Teratoscincus scincus (Schlegel, 1858) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги калтакесак, умумий узунлиги 16 см гача. Танаси калта ва йўғон, думи калта, боши катта ва юмалоқ бўлади. Кўзи катта, эшитиш қобилитяти жуда яхши ривожланган. Бармоқлари узун, ён томондан узунлашган тангачалар билан қопланган, бу хусусият унга сочилувчан қумли жойларда юришига хизмат қилади. Танасини тикка турган оёғида баланд кўтариб, думини ҳам баланд кўтариб, тез ҳаракатланади. Териси жуда нозик ва думи ҳам мўрт бўлиб, осонгина узилиб кетади. Агар калтакесак қўлга олинса, тезда пўст ташлаб қўлдан чиқиб кетади ва маълум вақт ўтиши билан териси ва тангачаларини қайта тиклайди. Табиатда унинг бу хусусияти душмандан осон қутулишга имкон беради. Тарқалиши. Ўзбекистон ва жанубий Қозоғистоннинг қумли чўллари. Ҳаёт тарзи. Қумли чўлларнинг типик вакили. Кеч кирганда ва тунда ҳаёт кечиради, кундузи инларда беркинади. Ҳашоратлар ва ўргимчаклар билан озиқланади. Март ойида чиқади, қишловга октябрь-ноябрь ойларида кетади. Июнь-июль ойларида урғочи 2-4 марта 2 тадан узунлиги 1,6-1,8 см ли тухум қўяди. Сони. Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида оддий, лекин кўп сонли эмас. |
|