Сутэмизувчилар: Йиртқичлар туркуми - Carnivora

Мушуклар оиласи - Felidae

Чўл мушуги – Felis lybica (Forster, 1780)

            

Ташқи кўриниши. Чўл мушуги уй мушугига ўхшаса ҳам, анча катталиги ва рангининг турғунлиги билан фарқ қилади. Ургочиси эркагидан кичикрок. Танасининг узунлиги (думсиз) 50-60 см га етади, думи 28-35 см бўлади. Танасининг сарғиш-қўнғир тусда, орқа томони юмалоқ қорамтир доғлар билан қопланган, думида 6-8 та қорамтир ҳалқа бор. Чўл мушугининг изи хонаки мушук изига ўхшайди, лекин йирикроқ (диаметри 4-6 см). Айрим чул мушуклари биринчи булиб 10000 йил олдин хонакилаштирилган ва уй мушугининг авлоди булган. Чўл ва уй мушуклари осон чатиштирилади, гибридлари кўп учрайди, зотли чўл мушуклари борган сари кам учрайди.

Тарқалиши. Африка, Ўрта ва Марказий Осиёда, Кавказбуйи, Жануби-Шаркий Европада тарқалган. Ўзбекистонда барча худудларда, яъни чўлларда, кўллар яқинидаги қамишзорларда, тоғ этакларида, камдан-кам ҳолда тоғларда яшайди, фақат баланд тоғларнинг юқори қисмида ва аҳоли зич жойлашган ўзлаштирилган ерларда (Фарғона, Сурхондарё воҳаларида, Мирзачўлда) учрамайди.

Ҳаёт тарзи. Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида ва Айдаркўлнинг атрофида одатий ҳолда учрайди. Нурота тоғ тизмасининг марказий ва ғарбий қисмларида д.с.б. 1800 м гача  адирларда, ўтли ва тошли ёнбарғирларда, қояли дараларда яшайди. Қояларнинг ёриқларида, ғорларда, ҳарсанг тош уюмларида, жарликларда ўзига бошпана топади. Купайиш даврида тулки, жайра, бўрсиқларнинг эски инларида яшайди. Асосан, тунги ҳаёт қечиради. Кемирувчилар, қушлар, калтакесаклар, йирик ҳашоратлар билан озиқланади, резавор мева, жийда ва бошқа ўсимликларни ҳам ейди. Айрим холларда товуқларни ўғирлайди. Ов вақтида секин ўлжанинг олдига бориб, қўққисдан ташланади. Дарахтларда бемалол юради, қушларни дарахтларда тутиб олиши мумкин. Ўрта Осиёда чул мушуги феврал-март ойларида жуфтлашади. Одатда 1та урғочига 2-3та эркак мушук тўғри келади, шунинг учун улар ўртасида ҳар доим урушлар бўлади. Апрел-май ойларида урғочи одатда 2-5та (кўпинча 3та) мушукчаларни туғади. Мушукчалар 5-6 ойгача онаси билан бирга яшайди. Эркаги насл тарбиясида иштирок этмайди.

Сони. Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида ва Айдаркўл атрофида 100 кв.км га 40-60та бош тўғри келади. Нурота тоғ тизмасида кам сонда учрайди.

Хўжалик аҳамиятиОв объекти. Қутуриш касалининг тарқатувчиси.

 

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие