Балиқлар: Лососсимонлар туркуми - Salmoniformes |
Чўртанлар оиласи - Esocidae |
Чўртан балиқ – Esox lucius (Linnaeus, 1758) |
Внешний вид. Йирик балиқ, тана узунлиги 60-70 см га ва оғирлиги 4-5 кг га етади. Энг йирик вакиллари узунлиги 1,5 м га ва оғирлиги 35 кг га етади. Туси кўкимтир, сарғиш-кулранг ёки кулранг-қўнғир, оч ва тўқ догли. Танаси узун ва чўзиқ, торпедасимон, боши катта, оғзи кенг ва ўткир тишлар билан таъминланган. Ён чизиғида 98-148 тангачалари бор. Распространение. Европа, Осиё ва Шимолий Америкадаги дарё ва кўлларда кенг тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё ва Амударёнинг ҳавзаларида учрайди. Аввал Орол денгизида яшаган, лекин экологик ҳалокат туфайли йўқолиб кетган. Образ жизни. Дарё, кўл ва сув омборларида, чучук ва шўрроқ сувларда яшайди. Дарё, кўлларнинг қирғоқ бўйи сув ўсимликлари кўп ўсган жойлар танлайди, тез оқимидан қочади. Якка ҳаёт кечиради. Ийртқич балиқ. Турли балиқлар, шунингдек ёш чўртанлар, бақалар билан озиқланади, баъзан сувда сузувчи кемирувчи ва паррандаларни ҳам тутиб ейди. Жинсий балоғатга 2-3-ёшда ва узунлиги 30-35 см да етади. Увилдириқ ташлаш феврал оҳирида-апрелда сув ҳарорати 4-6°C га етганда, саёз соҳиллари, 0,5-1,5 м чуқурликда содир бўлади. Увилдириқ ташлаш вақтида сувнинг саёз жойларига чиқиб, қамишзорлар орасида шовқин солиб ҳаракатланади, издизпоя ва пояларга ишқаланиб, улар орасига увилдириқ ташлаб кетади. Серпуштлиги билан фарқ қилади: урғочиси 150-200 мингтагача йирик увилдириқ ташлайди. Увилдириқ диаметри 2,1-3 мм. 12-14 кунда увилдириқдан ёш чўртанчалар чиқади. Улар майда қисқичбақалар билан озиқланади, 5 см узунлиги етганда, балиқларнинг чавоқлари тутиш бошланди. Численность. Сони сув шўрланишга боғлиқ. Айдар-Арнасой кўллар тизимида Чордара сув омборидан катта ҳажмда чучук сув ташлангандан кейин 1990-йиллар бошларида сони кўпайди. 1995-2003 йилларда Айдар-Арнасойда бир йил давомида 1,1 дан 10,5 т чўртан ёки умумий балиқнинг 0,1-1 % тутиладиган. 2003 йилдан кейин кўп миқдорда овлаш туфайли кескин сони жуда камайиб кетган. Хозяйственное значение. Овлаш аҳамиятига эга. |
|
|
|
|
|