Судралиб юрувчилар: Тангачалилар туркуми - Squamata

Аспидлар оиласи - Elapidae

Ўрта Осиё кобраси, капча илон – Naja oxiana (Eichwald, 1831)

          

Ташқи кўриниши. Катта илон, узунлиги 1.6-1.7 м га этади. Тангачалари силлиқ. Танасининг усти жигарранг, қўнғир, қорамтир рангли. Ёшларининг танаси бўйлаб кўндаланг қорамтир йўллар мавжуд. Безовта қилинган капча илон яширинишга улгурмаса, қўрқитиш ҳолатига киради, танасининг олдинги қисмини юқорига кўтаради, бўйини шишириб кенгайтиради ва тебраниб туради. Шу билан бошқа илонлардан фарқ қилади. Жуда заҳарли, бу илон чақса, одам ўлиши мумкин. Лекин инсонларни кам ҳолларда чаққан. Заҳари тиббий дорилар тайёрлаш учун ишлатилади.

Тарқалиши. Ўзбекистон жанубий қисмида, Туркманистон, Тожикистон жануби-ғарбий қисмида, Эрон, Афғонистон, шимолий Поқистон ва шимолий Ҳиндистонда тарқалган.

Ҳаёт тарзи. Қуруқ тоғ этакларида, тоғларнинг пастки қисмларида, жарликларда, дараларда, бутазорларда, дарё воҳаларида, баъзан харобаларда, ташландиқ молхоналарда, боғларда, камдан-кам қумли ва тупроқли чўлларда учратиш мумкин. Баҳор фаслида кун давомида, езда эса эрталаб ва кечки вақтларда фаол бўлади. Қурбақа, кўл бақа, кемирувчи, калтакесаклар, майда илонлар, қушлар билан озиқланади. Май ойида жуфтлашади; июль ойида 6-12 узунлиги 4-5,4 см тухум қўяди, август оҳирида - сентябр бошларида ёш илонлар дунёга келади.

Сони. Нурота тоғ этакларида сони жуда кам, фақат бир неча марта учраган.

Ҳолати. Ўрта Осиё кобраси ҳамма ерда кам қолган, шунинг учун Ўзбекистон Республикаси ва халқаро Қонунлар билан муҳофазаланади, уни тутиш маън этилган. ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, камёблик даражаси 3 (NT) - заифга якин тур. Халқаро Қизил китобига ва СИТЕСнинг II-Иловага киритилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие