Балиқлар: Зоғорабалиқсимонлар туркуми - Cypriniformes |
Зоғорабалиқлар оиласи - Cyprinidae |
Орол қизилкўзи – Rutilus rutilus aralensis (Berg) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги балиқ. танасининг узунлиги 40-45 см гача ва оғирлиги 1,2 кг гача етади. Тез ривожланадиган ва қирғоқ бўйи қамишзорда яшайдиган, секин ўсадиган шакллари мавжуд. Танаси чўзинчоқ, ясси, оғзи ярим паст жойлашган. Устки қисми тўқ, қорамтир, кўк рангга товланади, пастки қисми кумушранг, кўзлари қизил. Устки ва дум сузгичлари кулранг, бошқа сузгичлари оловранг. Устки сузгичида 8-11та паррак бор. Ён томон чизиғида 36-45та тангача. Тарқалиши. Евросиёда кенг тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё, Амударё ва Зарафшоннинг текислик сув ҳавзаларида учрайди. Аввал Орол денгизида яшаган, лекин экологик ҳалокат туфайли йўқолиб кетган. Ҳаёт тарзи. Экологик пластик балиқ, турли хил яшаш шароитига мослашади. Дарёларда, каналларда, кўлларда, сув ҳавзаларда, ҳовузларда, денгизларнинг кам шўрланган қисмларида яшайди. Илиқсевар балиқ, совуқ ва тез оқимли сувлардан қочади. Асосан, қирғоқ бўйидаги қамишзорлар ва очиқ чуқур жойларнинг чегарасида гала бўлиб яшайди. Йирик нусхалари чуқур жойларни танлайди. Сув умуртқасизлар, сувга тушган ҳашаротлар, сув ўсимликлар, сувўтлар, бошқа тур балиқларнинг увилдириқлари ва чавоқлари билан озиқланади. 2-3 ёшга келиб ва тана узунлиги 10-11 см бўлганда жинсий етукликка етади. Увилдириқ ташлаш март оҳиридан майгача сув ҳарорати 12-18° C га етганда бўлади. Саёз жойларда, 0,3-1,5 м сув остидаги ўсимликларга увилдириқларни ташлайди. Серпуштлиги - 4-150 мингта увилдириқлар. Сони. Ўзбекистонда энг кўп сонли балиқлардан бири. Айдар-Арнасой кўллар тизимида 1995-2005 йй. ҳар йили 166 дан 1291 т гача қизилкўз овланардиган, ёки йил давомида тутилган балиқнинг 20 дан 84% гача. Охирги йилларда сони кўпайиб кетди. Хўжалик аҳамияти. Овлаш аҳамиятига иккинчи даражага эга. |
Қизил қанотли балиқ – Scardinius erythrophthalmus (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги балиқ. танасининг узунлиги 30 см гача ва оғирлиги 400 г гача етади. Энг йирик нусхаларининг узунлиги 35-36 см дан ошмайди. Танаси чўзинчоқ, ясси, анча баланд эмас. Устки қисми тўқ, қорамтир, кўк рангга товланади, ёнлари тилларанг, кўзлари ва сузгичлари қизил. Устки сузгичида 8-9та паррак бор. Ён томон чизиғида 37-44та тангача. Тарқалиши. Европа, Ўрал, Кичик ва Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё ва Амударё текислик сув ҳавзаларида учрайди. Аввал Орол денгизида яшаган, лекин экологик ҳалокат туфайли йўқолиб кетган. Ҳаёт тарзи. Экологик пластик балиқ, турли хил яшаш шароитига мослашади. Дарёларда, каналларда, кўлларда, сув ҳавзаларда, ҳовузларда, денгизларнинг кам шўрланган қисмларида, қирғоқ бўйи сув ўсимликлар кўп ўсган жойларда, оқмас ёки секиноқар сувларда яшайди. 2-3 ёшга келиб ва тана узунлиги 12-13 см бўлганда жинсий етукликка етади. Увилдириқ ташлаш апрел-июньда сув ҳарорати 18-22° C га етганда бўлади. Саёз жойларда, сув остидаги ўсимликларга увилдириқларни ташлайди. Серпуштлиги - 7-200 мингта увилдириқлар. Сув умуртқасизлар, ҳашаротлар, сув ўсимликлар, сувўтлар билан озиқланади. Сони. Одатий ҳолда учрайди, лекин сони анча кўп эмас. Хўжалик аҳамияти. Овлаш аҳамиятига эга эмас, ҳаваскор балиқчилар томонидан тутилади. |
Маринка, қорабалиқ, ширмоҳи – Schizothorax intermedius (McClelland) |
Внешний вид. Ўртача катталикдаги балиқ. Одатда, танасининг узунлиги 20-25 см гача бўлади см; лекин энг йирикларининг узунлиги 50-60 см га ва массаси 3 килограмм гача етиши мумкин. Танаси чўзинчоқ, оғзи паст жойлашган. Туси кулранг. Тангачалари майда, ён томон чизиғида 90-150та тангача. Устки сузгичида 4-7та паррак бор. Лабининг юқори қисмида икки жуфт калта мўйлови мавжуд. Тарқалиши. Ўрта ва Марказий Осиёда тоғли сув ҳавзаларида тарқалган (Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Тарим, Талас ва Ҳинд дарёларнинг ҳавзаларида). Нурато тоғ тизмасида фақат энг йирик сойларда учрайди. Ҳаёт тарзи. Тоғ дарёлари, кўл ва сойларнинг типик вакили. Тиниқ ва совуқ сувларни ёқтиради, баъзан лойқа сувларда ҳам яшайди. Жуда тез ва чаққон сузади. Хавф туғилганда тошлар остига яшириниб олади. У дарёнинг саёз жойларидан ва кичик шаршаралардан эркин сузиб ўтиб, тоғ дарёлари бошланадиган жойгача етиб боради. Сувўтлар, сув умуртқасизлар, қирғоқлардан тушган ҳашаротлар, уруғлар, тут мевалари ва бошқалар билан озиқланади. 2-3 ёшга келиб ва тана узунлиги 15-20 см бўлганда жинсий етукликка етади. Увилдириқ ташлаш апрелда сув ҳарорати 9-14° C га етганда бошлайди. Сув остидаги тошларга увилдириқ ташлайди. Серпуштлиги - 6-80 мингта увилдириқлар. Гўшти мазали, лекин икраси заҳарли. Сони. Нурато тоғ тизмасида кам сонда учрайди. Хўжалик аҳамияти. Овлаш аҳамиятига эга эмас, ҳаваскор балиқчилар томонидан тутилади. |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|