Рыбы: Зоғорабалиқсимонлар туркуми - Cypriniformes |
Зоғорабалиқлар оиласи - Cyprinidae |
Дарё абботинаси – Abbottina rivularis (Basilewsky, 1855) |
Ташқи кўриниши. Майда балиқ, узунлиги 10 см ва 15 г тана оғирлиги. Тана туси сарғиш, тўқ доғли. Ён чизиғида 32-44 тангачалари бор. Оғзи паст, кичик, яримойсимон, четида биттадан жуда калта мўйлови бор. Юқори жағи пасткиси устидан чиқиб туради, пастки лаби учпарракли. Кўзи баланд жойлашган. Тарқалиши. Шарқий Осиёда Амур дарёдан Меконг дарё ҳавзасигача, шунингдек Японияда тарқалган. Ўзбекистоннинг текислик ҳавзаларига 1960-йилларда тасодифан оқ амур ва дўнгпешонани акклиматизация қилиш жараёнида келиб қолган. Ҳаёт тарзи. Дарё, кўл, сув омборлари ва сунъий кўлларда яшайди. Сувнинг энг пастки қатламларида ва секин оқар сувда яшайди, тез оқар сув оқимини четлаб юради. Ҳаётининг биринчи йилида тана узунлиги 4-5 см да жинсий етукликка етади. Ликопча шаклини эслатадиган диаметри 25 см гача ва чуқурлиги 5 см гача уяга увилдириқ (икра) қўяди. Уясини 10-40 см, чуқурликда қирғоқ олди саёзликда жойлашади. Увилдириқлари қум билан қалин ёпишиб қолган. Эркаги уясини муҳофазалайди. Урғочиси 1-10 мингггача увилдириқ қўяди. Увилдириқ диаметри 0,8-1,3 мм. Сув ўсимликларининг қолдиклари, сув ўтлари, умуртқасизлар билан озиқланади, озиқани сув тубида излайди. Сони. Сони номаълум. Хўжалик аҳамияти. Овлаш ҳеч қандай аҳамияти эга эмас. |
Орол оқчаси – Abramis brama orientalis (Berg) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги балиқ. Катта сув ҳавзаларда 40-45 см узунлиги ва оғирлиги 3-6 кг бўлиши мумкин, энг йирик вакиллари узунлиги 75-80 см ва оғирлиги 6-9 кг га етади. Кичик дарё, каналлар, кўлларнинг қирғоқ бўйи жойларда секин ўсадиган орол оқчалари яшайди, катталиги 13-15 см дан ошмайди. Танаси баланд ва ясси, боши нисбатан кичик. Айниқса йирик балиқларда танасининг устки қисмида букр ҳосил қилади. Тангачалари зич жойлашган. Қорни орасида, учли тангачаларсиз терили кўкрак суяги жойлашган. Ёшлари кумуш рангли, катталари олтин-сариқ тусига ўзгаради. Сузгичлари қорамтир. Дум сузгичининг юқори парраги пасткисидан калтароқ. Оғзи яримпаст, катта эмас, лекин олдинга чиқиши мумкин, пастга йўналган узун трубкани ҳосил қилади. Танасининг устидаги сузгичлари 9-10 та паррак. Ён томони чизиғида 49-57 тангача. Тарқалиши. Европа ва Ўрта Осиёда тарқалган, Урал ва Сибирда иқлимлаштирилган. Каспий ва Орол денгизлари ҳавзаларида орол оқчасининг кенжа тури яшайди. Ўзбекистонда Сирдарё ва Амударёнинг текислик турли сув ҳавзаларида учрайди. Аввал Орол денгизида яшаган, лекин экологик ҳалокат туфайли йўқолиб кетган. Ҳаёт тарзи. Турли хил яшаш шароитига мослашади. Кўл шароитларни хуш кўради, лекин дарё, канал, сув омборларида ҳам яшайди. Жинсий балоғатга 3 ёшида етишади. Апрелнинг иккинчи ярми-май ойларида сув ҳарорати 15-18°C етганда увилдириқ ташлайди. Урғочиси саёз жойларда -1-3 м чуқурликда 10-750 мингта увилдириқ қўяди. Увилдириқ диаметри 0,8-1,4 мм. Асосан сув тубидаги умуртқасизлар: ҳашоратлар, моллюска, қисқичбақалар, қуртлар билан озиқланади. Сони. Сони сув шўрланишга боғлиқ. Айдар-Арнасой кўллар тизимида Чордара сув омборидан катта ҳажмда чучук сув ташлангандан кейин 1990-йиллар бошларида сони кўпайди. 1995-2003 йилларда Айдар-Арнасойда бир йил давомида 1 дан 116 т оқча ёки умумий балиқнинг 0,1-11 % тутиладиган. 2003 йилдан кейин кўп овлаш туфайли сони кескин камайди. Хўжалик аҳамияти. Овланадиган балиқ, спорт ва кўнгилли балиқ овлаш объекти. |
Оқ кўзли балиқ – Abramis sapa (Pallas, 1814) |
Ташқи кўриниши. Нисбатан кичик балиқ. Танаси узунлиги 31-35 см гача, ўртача 15 см, оғирлиги 0,4-0,6 кг гача етади. Энг йирик вакиллари 0,8-1 кг га етади. Ташқи кўринишдан ёш оқчага ўхшайди, лекин танаси нисбатан узун, кўзлари катта. Ранги кумуш рангли, танасининг устки қисми кўк, Устидаги сузгичларида 7-8 та паррак. Дум сузгичининг юқори парраги пасткисидан калтароқ. Ён томони чизиғида 49-52 тангача. Распространение. Жанубий-Шарқий Европа ва Ўрта Осиёда тарқалган, Қора, Каспий ва Орол денгизлари ҳавзаларида тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё ва Амударёнинг текислик турли сув ҳавзаларида учрайди. Аввал Орол денгизида яшаган, лекин экологик ҳалокат туфайли йўқолиб кетган. Образ жизни. Асосан, катта дарёларда яшайди, катта кўл ва сув омборларида ҳам учрайди. Чуқур ва оқимли дарё жойларда танлайди. 4-ёшда вояга етади. Мартнинг иккинчи ярми-апрел ойларида сув ҳарорати 12-16°C етганда увилдириқ ташлайди. Урғочиси тез оқимли жойларда сув ўсимликлари илдизига 5-45 мингта увилдириқ қўяди. Асосан сув тубидаги умуртқасизлар: ҳашоратлар, моллюска, қисқичбақалар, қуртлар билан озиқланади. Численность. Айдар-Арнасой кўллар тизимида сони кам. Хозяйственное значение. Иккинчи даражали овлаш аҳамиятига эга. Спорт ва кўнгилли балиқ овлаш объекти. |
Жерех – Aspius aspius (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Нисбатан йирик балиқ. Танаси узунлиги 60-85 см гача, оғирлиги 2-4 кг гача, йирик вакилларининг оғирлиги 10-12 кг га етади. Танаси узунлашган, ён томонлари қисилган. Оғзи катта, пастки жағи олдинга қараб чиқади ва дўнгча билан таъминланган, у юқори жағнинг ўйилган жойига киради. Тангачалари зич, майда ёки ўртача. Ранги кумуш рангли, танасининг устки қисми тўқроқ, кўк-кулранг. Дум сузгичи узун, қаттиқ ўйилган. Танасининг устки қисми ва дум сузгичлари кул ранг қора учли, қолган сузгичлари қизғишроқ. Устки сузгичида 9 (баъзан 8 ёки 10) паррак. Ён томон чизиғида 78-81 тангача. Кўзи кумушранг, сариқ ёки қизилроқ. Ўзбекистонда яшайдиган кенжа тури – орол қизил лабли оққайроқ – ёрқин ранги, қизил лаби ва сузгичи билан ажралиб туради. Тарқалиши. Евросиённинг Болтиқ Қора, Каспий ва Орол денгизларининг сув ҳавзаларида тарқалган. Учта кенжа тури ажратилади, Ўзбекистонда Орол денгизининг ҳавзида орол қизил лабли оққайроқ яшайди. Сирдарё ва Амударёнинг текислик сув ҳавзалари, Қашқадарё ва Зарафшон сув ҳавзаларига ирригация каналлари орқали тушиб қолган. Аввал Орол денгизида яшаган, лекин экологик ҳалокат туфайли йўқолиб кетган. Ҳаёт тарзи. Турли хил яшаш шароитига мослашади. Дарё, кўл ва сув омборларида яшайди. Очиқ сув, сув ҳавзаларининг юқори ва ўрта сатҳларида оқар қисмларида яшайди. Якка ҳаёт кечиради, фақат кўпайиш даврида гуруҳга йиғилади. Жинсий балоғатга 3-5-ёшида етади. Кўпайиши март-апрелда сув ҳарорати 5-10° C га етганда содир бўлади. Йирик кўл ва сув омборларида, масалан, Айдар-Арнасой кўллар тизимида кўпайиш даврида канал ва каналларга ўтади. Саёз жойлар, 1-3 м чуқурликда, тошли лойқасиз сув остидаги ерда ва шиддатли оқимли дарёлар қисмида увилдириқ ташлайди. Увилдириқни шағалли сув остига ёки сув ўсимликлари илдизларига қўяди. Серпуштлиги - 10-750 мингта увилдириқлар. Увилдириқ диаметри 0,8-1,4 мм. Фаол йиртқич бўлиб, балиқ билан озиқланади. Ов вақтида майда балиқлар тўдасига кескин кириб олиб думининг шиддатли зарблари билан ўлжани карахт қилади. Бунда баъзан шовқин ва томчилар билан сувдан чиқиб танасининг устки ва дум сузгичларини керади. Сони. Кам сонли. Айдар-Арнасой кўллар тизимида 1995-2003 йилларда 1 т дан 128 т гача оққайроқ ёки йил давомида балиқнинг 0,07-14 % ни тутиладиган. 2003 йилдан кейин кўп овлаш туфайли сони камайиб кетган. Хўжалик аҳамияти. Иккинчи даражали овлаш аҳамияти га эга. Спорт ва кўнгилли балиқ овлаш объекти. Ҳолати. Ҳалкаро Қизил китобига киритилган. |
Туркистон мўйловли балиқ – Barbus capito conocephalus (Kessler) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги балиқ. Танаси узунлиги 50-55 см гача, оғирлиги 4-5 кг гача, йирик вакилларининг узунлиги 80 см ва оғирлиги 6 кг га етади. Танаси чўзинчоқроқ, пешонаси кенг, ясси, оғзи паст жойлашган. Танасининг устки қисми тўқ, қўнғир тусда, пастки қисми сарғиш. Танасининг устидаги сузгичларида 7-8 та паррак. Ён томони чизиғида 56-69 тангача. Дум сузгичи узун, қаттиқ ўйилган, устидаги сузгич нисбатан баланд. Лабининг юқори қисмида икки жуфт калта мўйлови мавжуд. Тарқалиши. Ўрта Осиёда Орол денгизининг ҳавзалида тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё, Амударё, Кашкадарё ва Зарафшоннинг текислик турли сув ҳавзаларида учрайди. Аввал Орол денгизида яшаган, лекин экологик ҳалокат туфайли йўқолиб кетган. Ҳаёт тарзи. Асосан дарё ва каналларда яшайди, кўл ва сув омборларига киради. Оқмас сув қисмларига бормайди. 3-5-ёшда вояга етади. Май-июнь ойида сув ҳарорати 20-27° C га етганда тошли чуқурлик ва тез оқимли жойларда увилдириқ ташлайди. Увилдириғини шағалли чуқурлик ёки сув ўсимликлари илдизига қўяди. Урғочиси 10-750 мингта диаметри 1,8-3 мм увилдириқ қўяди. Чуқурлик сув умуртқасизлари, сув ўтлари, балчиқ, майда балиқ ва сувга тушадиган ҳашоратлар билан озиқланади. Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида кам сонда учрайди. Ҳолати. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. |
Серебряный карась – Carassius auratus gibelio (Bloch) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги балиқ. Тез ривожланадиган ва секин ривожланадиган товонбалиқлар мавжуд. Энг йирик вакиллари узунлиги 40-45 см гача ва оғирлиги 1,5-2 кг гача етади, секин ривожланадиган вакиллари узунлиги 15-18 см дан ошмайди. Танаси баланд, овалсимон, бир оз бесўнақай, яссироқ. Тангачалари йирик. Ранги кумуш ёки олтин ранг, усти томони тўқ, зайтун рангли, сузгичлари тўқ-қизил. Оғзи яримпаст жойлашган, кичик. Мўйлови йўқ. Устки сузгичи узун, бир оз думалоқроқ, дум сузгичи озгина ўйилган. Устки сузгичида 15-19 та парраги бор ва аррали тиканли парраги мавжуд. Ён томон чизиғида 28-34 та тангачалари бор. Тарқалиши. Евросиёда тарқалган. Ўзбекистонда товонбалиқнинг табиий ареалига Сирдарё ва Амударё пастки оқимига кирган. 1950-йилларда Тошкент балиқ хўжаликларга ва Каттақўрғон сув омборига кумуш товонбалиқ Москва вилоятидан олиб келинган, бу ерда у мустақил равишда ва ва кўлмак балиқларни бошқа жойларга кўчирилиши натижасида Ўзбекистоннинг барча текислик сув ҳавзаларида, шунингдек Чорвоқ сув омборида ҳам тарқалиб кетган. Ҳаёт тарзи. Турли хил яшаш шароитига мослашади. Дарё, кўл ва сув омборларида яшайди. 2-3-ёшда вояга етади. Апрелнинг иккинчи ярми-июнда сув ҳарорати 16-24° C га етганда увилдириқ ташлайди. Увилдириғини сувости ўсимликларига ёпишиб қолади. Урғочиси 50-300 мингта диаметри 1,2-1,6 мм увилдириқ қўяди. Озиқа танламайди, сув ўсимликларининг уруғлари ва бошқа қисмлари, сув ўтлар, умуртқасизлар, детрит (чечак эми) билан озиқланади. Ҳовуз хўжаликларда комбикормни бажонидил ейди. Сони. Оддий, кўп сонли тур. Айдар-Арнасой кўллар тизимида 1995-2005-йилларда 9-150 т ҳар йили ёки йиллик балиқ тутишнинг 1-10 % товонбалиқ тутиб олинарди. Хўжалик аҳамияти. Аҳамияти кам овланадиган балиқ, ҳовуз хўжаликларда кўпинча бегона балиғи ҳисобланади. Спорт ва кўнгилли балиқ ови объекти. Инсон томонидан бурунги даврларда кўпайтирилган. Юздан ортиқ манзарали турлари (олтин балиқ) етиштирилган, улар аквариум ва боғ ҳовузларда яшайди. |
|