Судралиб юрувчилар: Тангачалилар туркуми - Squamata

Шақилдоқ илонлар оиласи - Crotalidae

Бушилон – Gloydius halys (Pallas, 1776) = Agkistrodon halys

         

Ташки кўриниши. Шақилдоқ илонлар оиласига мансуб нисбатан кичик (узунлиги 60-70 см гача) илон. Умумий ранги кулранг, қўнғир ёки жигар ранг, орқасида кўндаланг жойлашган қорамтир доғлар бор. Безовта қилинганда думининг учи билан тез-тез тебранма ҳаракат қилади. Бунда яхши эшитиладиган шитирлаш ёки шатир-шутур товуш чиқаради. Бу одат шақилдоқ илонлар оиласининг барча вакиллари учун хосдир. Бу илон заҳарли, чаққанда оғрийди, лекин ўлимга олиб келмайди.

Тарқалиши. Озарбайжон, Қозоғистон, Ўрта Осиё, Жанубий Сибир, Узоқ Шарқ.

Ҳаёт тарзи. Яшаш шароитига нисбатан талабчан эмас. Турли ландшафтларда: соз тупроқли чўлларда, яримчўлларда, дарёлар водийсида, бўш ётган ерларда ва далаларда, даштларда, тоғ урмонларида ва буталарда, тош-шагал уюмларида, баланд тоғ ўтлоқларида, тоғ этакларида яшайди. Тоғларда денгиз сатҳидан 3000 м гача баландликка кўтарилади. Кемирувчилар, қушлар ва уларнинг тухуми, калтакесаклар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Қишловдан март-май ойида чиқади. Баҳорда кундузги ҳаёт кечиради. Жазирама ёз келиши билан тунгги ҳаёт кечиришга ўтади. Август – октябр ойларида урғочиси 3 дан 10 гача 16-19 см узунликда илончаларни тирик туғади. Ёриқларда, кемирувчилар инларда қишлайди.

Сони. Нурота тоғ тизмасида камдан-кам учрайди.

 

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие