Сутэмизувчилар: Кемирувчилар туркуми - Rodentia

Олахуржунлар оиласи - Cricetidae

Кулранг олахуржун – Cricetulus migratorius (Pallas, 1773)

 

Ташқи кўриниши. Майда кемирувчи (сичқон катталигида). Танасининг узунлиги 9-12 см, оғирлиги 45-65 г га етади. Танасининг усти оч кулранг-сарғиш рангли, пастки қисми оқ. Қулоғи деярли катта, думалоқ, оёқлари калта. Думи қалта, тана узунлигидан 1/3 кичикроқ (3-3,5 см). Лунжи орқасида халтаси мавжуд.

Тарқалиши. Жануби-шарқий Европа, Кавказ, Ўрта Осиё, Қозоғистон, Турция, Эрон, Афғонистон, Олтой, Муғулистон, шимоли-ғарбий ва марказий Ҳитойда тарқалган.

Ҳаёт тарзи. Текислик ва тоғларда яшайди. Ўрта Осиёда турли хил жойларда: қумли, соз тупроқли, шағалли ва шўрхок чўлларда, тоғ этакларида ва тоғнинг қуруқ қияликларида яшайди. Далалар ва томорқага яқин жойларни хуш кўради, қалин майсали ва дарахт-бутазордан қочади. Кўпинча хўжалик қурилмалар, хашак ғарамлар, ғалла омборларида яшайди. Якка ҳаёт тарзини кечиради. Инларда яшайди. Юмшоқ тупроқда ўз яшайдиган «хонаси» ва «омборхона» билан ин қазийди, қаттиқ тупроқли жойларда дала сичқонлари ва майда кемирувчилар инларини эгаллайди. Тунда фаол бўлади, лекин булутли ҳавода кундузи ҳам чиқиши мумкин. Жуда секин ҳаракатланади. Яшил новдалар, уруғлар, мевалар, ёввойи ва маданий ўсимликларнинг ер ости қисмлари, ҳамда ҳашаротлар билан озиқланади. Индан чиқиши билан ташқарида тўхтамайди, инга кириш жойида озиқани 20-30 м. Радиусда излайди, лунжи орқа халтачага солиб инига кириб у ерда ейди. Қишловга турли хил 400-500 г гача турли ўсимликларнинг уруғини ғамлайди. Қишки уйқуга кирмайди. Қишда яхши ҳавода озиқа излаб ташқарига чиқади, қорбўрон ва изғиринда инда ўтиради. Совуқ қишда кўп кул ранг олахуржун озиқа етишмовчилиги ва совуқдан нобуд бўлади. Илиқ ҳаво давомида, жанубий ҳудудларда йил давомида кўпаяди. Ҳомиладорлик 20 кунга яқин давом этади. Урғочи йил давомида 5-6 марта насл келтиради, ҳар бирида 3-5 дан 10-12 болалар бўлади. Болалари яланғоч ва кўр бўлиб туғилади, уч ҳафта муддатида мустақил бўлади ва бошқа жойга яшашга кетади.

Сони. Серпуштлигига қарамай, кўп ҳолларда ўз ареали ҳудудида кам сонли ва қишлоқ хўжалигига аҳамиятли зарар етказмайди. Нурота тоғ тизмасида сони жуда кам, якка учрашувлар маълум.

Оддий кўрсичқонEllobius tancrei (Blasius, 1884)

Ташқи кўриниши. Еростида ҳаёт кечиришга мослашган кичик кемирувчи ҳайвон. Калта ва юмшоқ жун билан қопланган, кенг товонли, калта бўйинли, деярли йирик бошида кичик кўзли ва олд чиқиб турадиган тишли, осон ағанадиган танага эга. Лаби тиши орқасида ёпилади. Қулоқ чаноғи йўқ. Танасининг узунлиги 10-13 см, думи узунлиги 1,5 см га яқин, оғирлиги 70 г гача етади. Туси қум-кулранг.

Тарқалиши. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Муғулистон, Тува, шимоли-ғарбий Ҳитойда тарқалган.

Ҳаёт тарзи. Чўл, яримчўл, тоғ этакларида ва тоғларда юмшоқ тупроқли жойларда яшайдиКўпинча боғлар, узумзорлар, бедазорлар ва томорқа атрофларини эгаллайди. Ерости инларда оилалари билан яшайди, ини кўп тармоқли йўллардан иборат мукаммал тизимли камера ва омбордан ташкил топган. Кириш йўли бўйлаб ер устида ташландиқ тупроқли кичик, ярим ойсимон шаклли тепаликлари кўринади. Олд тишлари билан ер ковлайди. Ўтларнинг пиёзлари, илдиз ва тугунаклари, шунингдек чувалчанг ва ҳашаротлар билан озиқланади. Қишга бир оз озиқа ғамлайди. Қишги уйқуга кирмайди. Ер устига жуда кам, тунда чиқади. Мартдан октябрьгача кўпаяди. Йил давомида 3-4 марта насл келтиради, ҳар бирида 2-5 та болалайди. Оддий кўрсичқоннинг табиий душмани латча ва илонлар ҳисобланади, улар бу кемирувчининг инларига бемалол кириб олади.

Сони. Нурота тоғ тизмасида бу типик тур. Турли йилларда ва яшаш жойларда сони кескин ўзгаради. Беда далалари ва узумзорларда сони кўпчиликни, яъни 1 га 4-6 оила тўғри келади (ҳар бир оилада 30та ҳайвонча) ташкил қилади, тоғ этаклари шувоқзорларида 1 га 1 оила тўғри келади. Вақти-вақти билан сони касаллик ёки қаҳратон камқорли қишларда тупроқ қаттиқ қотиши туфайли сони кескин камаяди.

Хўжалик аҳамияти. Кўп жойларни кавлаб, бедазорларга, томорқа ва полиз экинларига зарар етказади. Лекин тупроқни юмшатади ва органик моддалар билан бойитади.

Кумуш ранг дала сичқон – Alticola argentatus (Severtzov, 1879)

Ташқи кўриниши. Майда кемирувчи. Танасининг узунлиги 8,7-12,7 см, думи узунлиги 3,7-5,7 см га етади. Танасининг устки қисми кулранг-қўнғир ёки қум-сарғиш тусда, пастки томони оқ. Думи икки рангли - усти тўқ, пастки томони оч.

Тарқалиши. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизстон, Тожикистон, Афғонистон, шимолий Покистон, шимолий Ҳиндистон ва шимолий Ҳитойнинг тоғли ҳудудларида тарқалган.

Ҳаёт тарзи. Тош уюмли тоғли қияликларида, денгиз сатҳидан 1000 м дан 3500-3800 м гача баландликда яшайди. Пана жойлари ва омборхоналари тошлар орасида ёки қоя ёриқларида бўлади. Оилалар бўлиб яшайди. Буталар новдалари, барглари ва мевалари, арча мевалари билан озиқланади. Баъзан ҳашаротларни ҳам ейди. Қишга шувоқ, коврак ва турли хил ўтлардан 200-300 г дан 1-1,5 кг гача хашак тошлар орасида ғамлаб қўяди. Қишги уйқуга кирмайди. Йилнинг илиқ кунлари давомида кўпаяди, йилига 2-3 марта болалайди, ҳар гал 3-6та бола бўлади. Жуда эҳтиёткор ҳайвон, тошлар орасида ҳаракатланади, очиқ жойларга жуда кам чиқади. Кечаю-кундуз давомида фаол, асосан, эрталабки ва кечки соатларда. Қояларда тирноқлари билан кичик бўртиқларга чирмашиб ҳаракатланади, бутазорга енгил чиқади ва тошдан-тошга сакрайди. Унинг асосий душманлари тоғ сусари, латча, тулки, миққий ва укки ҳисобланади.

Сони. Помир-Олой ва Тянь-Шаньда кумуш ранг дала сичқон умуман кўп сонли, лекин Нурота тоғларида кам сонда учрайди.

Афғон дала сичқони – Blanfordimys afghanus (Vinogradov, 1930) = Microtus afghanus

Ташқи кўриниши. Калта думли майда кемирувчи. Танасининг узунлиги 11 см гача, думи узунлиги 3 см гача етади. танасининг юқори қисми сарғиш ёки кулранг, пастки томони оқ.

Тарқалиши. Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистоннинг шимолида тарқалган.

Ҳаёт тарзи. Текислик тоғ этаклари ва денгиз сатҳидан 1500-1700 м баландликдаги тоғларда  яшайди. Ярим чўл, тоғли, даштли, сийрак бутазорлар, ташландиқ лалмикор ерлар, полиз, беда далаларда яшайди. Қуруқ жойларни юмшоқ тупроқли ерни хуш кўради, тош-шағалли тупроқ, босилган яйловлар, шунингдек нам жойлардан қочади. Бир неча оила иборат колонияда инларда яшайди. Ҳар бир ини кўп сонли ерости йўллардан иборат. Инлари анча чуқур эмас, 5-25 см дан 30-80 см гача чуқурликда жойлашган. Қишги уйқуга кирмайди. Ёзда асосан қуёш ботганда ва тунда, бошқа мавсумларда тунда ҳам фаол. Эҳтиёткор, озиқа излаб инидан 5-10 м дан узоққа кетмайди. Ўсимликларнинг новдалар, гуллар, мевалар, уруғлар, пиёзчалар, илдизлар, яшил серсув майсани ейди. Қишга уруғлар, пиёзчалар ерости омборхоналарга ғамлайди. Баҳор ва кузда кўпаяди (Нурота тоғларида кўпайиш февральдан апрель охиригача ва октябрь-ноябрьда содир бўлади). Ҳар гал 1-10 та болалайди.

Сони. Нурота тоғ тизмасида типик кўп сонли тур. Зич жойлашган колонияларда 1 гектарга 2000 ин тўғри келиши мумкин ва сони 300-350 тага етади. Дала сичқони популяцияси чорвани ўтлатиш туфайли камайиб ва бутунлай йўқолиб бормоқда.

Ондатра – Ondatra zibethicus (Linnaeus, 1766)

   

Ташқи кўриниши. Йирик кемирувчи. Ўртача оғирлиги 1-1,5 кг (1,8 кг гача), танасининг узунлиги 23-36 см, думи узунлиги 18-28 см га етади. Танаси семиз, боши ўртача ва тўмтоқ, қулоғи калта, орқа панжаларида сузадиган пардалар, думи узун, ён томонлари қалинлашган. Ранги қўнғир-жигар ранг ёки қора. Эркаги ва урғочининг ранги ва катталиги бир хил. Мўйнаси жуда қалин ва қуюқ, сув ўтказмайдиган. Ондатра доимо мўйнасига эътибор қилади: мой билан суркайди ва тараб туради.

Тарқалиши. Ондатранинг ватани Шимолий Америка. Биринчи марта Европага 1905 йилда олиб келинган ва бугунги кунга келиб Евросиёнинг мўътадил ҳудудларида, Ғарбий Европадан Узоқ Шарқгача кенг тарқалган. Бизнинг ўлкамизга ондатра 50 йил аввал олиб келинган ва ҳозир Ўзбекистоннинг деярли барча текислик сув ҳавзаларини – кўллар, дарё ва каналларни, шу қаторда Айдар-Арнасой кўллар тизимида тарқалган.

Ҳаёт тарзи. Сув ҳавзалари ва қамишли чакалакзорларда яшайди. Яхши сузади ва шўнғийди, сув остида 15 дақиқагача қолиши мумкин. Қишда саёз жойлар, музламайдиган, оқмайдиган ёки секин оқимли, сув сатҳи доимий ва қалин соҳилбўйи ўсимликли сув ҳавзаларини хуш кўради. Оилалари билан шох-шаббаларни лой билан чаплаб қурган уяси ёки инларда яшайди. Инларни баланд қирғоқларда қазийди, ерости йўлларнинг узунлиги 2-3 дан 10 м га етади. Инларга йўл сув остида жойлашган ва ташқаридан кўринмайди, инли камераси эса сув сатҳидан баландликда жойлашган. Баъзан инли камералар икки этажли ва йўллар билан туташган сув сатҳининг ўзгаришига мўлжалланган. Ондатра инида қишнинг энг қаҳратон ҳароратида инли камерасида С пастга тушмайди. Паст ботқоқлик соҳилларда ондатра 1-1,5 м баландликда қамиш ва лухни балчиқ билан қоплайдиган уясини қуради. Уларга кириш йўли ҳам сув остида жойлашган. Бундан ташқари яшайдиган балчиқли уясидан омборхоналар қуради, қишга ғамловни шу ерда сақлайди. Шунингдек сузувчи озиқа майдончаларни ҳам қуради. Турли хил сув ўсимликлари, кам ҳолларда итбалиқлар, қурбақалара ва майда балиқларни ейди. Ондатра урғочиси йилнинг илиқ вақтида 4-5 марта, ҳар гал 7-8-тагача болалайди. Эркаги эмизадиган урғочига озиқа келтиради, бу наслни юқори соғ-омон яшашига имконият туғдиради. 10-кунлик бўлиб, ёш ондатралар чузишни бошлайди, 1 ойлигида эса мустақил ўзига озиқа излаши мумкин. Ёш ондатра ота-оналари билан қишлайди, баҳорда эса ажралиб кетади.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида типик тур, бу ерда сони 15000 га етади, ҳайвонлар зичлиги эса 60 та ундан ортиқ жуфт 1 кв.км га тўғри келади. Сони йил сайин сув сатҳининг ўзгариши ва ноқонуний ов туфайли кескин ўзгаради.

Ҳолати. Овланадиган муҳим ҳайвон тури, қимматбаҳо мўйнаси ва гўшти учун овланади.

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие