Сутэмизувчилар: Йиртқичлар туркуми - Carnivora |
Итсимонлар оиласи - Canidae |
Чиябўри – Canis aureus (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги ҳайвон, ташқи кўринишдан итга ёки кичик бўрига ўхшайди, катталиги билан бўри ва тулки оралиғида туради. Қишдаги мўйнаси қизғиш-кулранг тусда, усти тўқ бўлади. Ёзги мўйнаси очроқ, малла рангда, дағал ва калта бўлади. Чиябўри оёқлари узун ва думи калта бўлиши билан тулкидан фарқ қилади. Танасининг узунлиги 70-85 см, думи узунлиги 25 см, оғирлиги 7–15 кг га етади. Тарқалиши. Шимолий Африка, Жанубий Европанинг айрим ҳудудлари, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Турция, Ўрта Осиё, Кавказда тарқалган. Нурота тоғларда аввал учрамаган, лекин ХХ асрда 80-90-йилларда бу ҳудуд ҳам ўзлаштириб олди. Ҳаёт тарзи. Ўзбекистонда тўқай ўрмонлар, дарё, кўл ва каналлар соҳиллари, воҳа атрофлари, тоғ этакларида яшайди, тоғларга д.с.б. 2000 м гача баландликга кўтарилади. Баъзан уй-жойлар олдида кузатилади. Қамишзорлар, тўқай ўрмонлар ва чакалакзорлар унинг севимли жойлари ҳисобланади. Асосан, тунги ҳаёт кечиради. Қуёш ботганда ёки тунда чиябўрилар увилланган ҳолда баланд чўзиқ овоз билан бир-бирини чақиради. Озиқа танламайди – ўлаксалар, хўжалик ташландиқлар, кемирувчилар, қушлар ва унинг тухумлари, қурбақалар, калтакесаклар, илонлар, балиқ, ҳашаротлар, тут, дўлана, жийда, ёнғоқ, олма, нок, узум мевалари, қовун, тарвузни ейди. Ёш ёввойи туёқлилар ва хонаки қўй-эчкиларга хужум қилади. Ини қалин чакалакзор орасида жойлашади, тулки ва бўрсиқ инларини эгаллайди ёки ўзи ин қазийди. Жуфтликлар доимий. Кўпайиш даври февраль-мартда содир бўлади. Апрель-май ойларида урғочи 2-4 та бола туғади. Боқиш жараёнида ота-онаси иштирок этади. Сони. Ўзбекистонда чиябўриларнинг энг кўп сони Амударё водийсида ва Сирдаёнинг ўрта оқимида: 100 кв.км.га 50-90та бош чиябўри тўғри келади. Жануби-Шарқий Қизилқум, Айдар-Арнасой кўллар тизими соҳилларида ва Нурота тоғлар тизимида бу ҳайвон кам сонли. |
Бўри – Canis lupus (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Нурота тоғларида ва Қизилқум чўлининг йиртқичлардан энг йириги ва итсимонлар оиласининг энг йирик вакили. Ташқи кўринишдан бўри йирик итга ўхшайди. Танаси бақувват, кўкраги кенг, оёқлари узун, боши кенг пешонали и учли тумшуқли, чеккасида соқолли, учли учбурчак қулоқли ва кенг жойлашган кўзлари мавжуд. Бўрининг панжаси итникига қараганда чўзилган, икки бармоғи олдинга қараган. Бўрининг яғрин баландлиги 60-85 см, танасининг узунлиги 100-160 см, думи узунлиги 35-50 см ва оғирлиги 30-50 кг га етади. Катта эркаклари урғочилардан 20% га йирикроқ. Турли географик ҳудудларда бўрининг катталиги ва ранги ўзгариб туради. Энг йирик бўрилари шимолда, тундра зонасида яшайди, (айрим вакиллари 70 кг гача бўлиши мумкин), Ўртаосиёдаги чўл бўрининг оғирлиги 30-40 кг га етади. Бўриларнинг энг кичиги (20 кг дан ошмайдиган) эса жанубда, Эронда ва Аравия ярим оролларида яшайди. Умумий ранги кулранг, усти тўқроқ, қорни ва оёқлари очроқ бўлади. Қутб бўриларининг жуни оч, қалин ва юмшоқ, ўрмон бўриларининг туси қўнғир-кулранг, чўл бўриларнинг жуни калта ва қўпол, кулранг-қум рангда бўлади. Қора ёки оқ бўрилар ҳам учрайди. Бўри хонаки итнинг авлоди ҳисобланади. Тарқалиши. Ўтмишда бўри бутун Евросиё ва Шимолий Америкада тарқалган эди. Лекин хозирги замонда Ғарбий Европа ва АҚШнинг кўпгина ҳудудларида қирилиб кетган. Ўрта Осиёда чўлларнинг сувсиз жойларидан ташқари барча ерларида учрайди. Ўзбекистондаги чўл ва тоғ ҳудудларида тарқалган, ўзлаштирилган ерлар чеккасига келиб туради. Ҳаёт тарзи. Бу йиртқич турли шароитда яшашга мослашган. Бўрилар оила бўлиб яшайди. Оиласи айер эркаги, ўрғочи ва уларнинг болаларидан иборат. Жуфтликлар доимий. Бўри оиласининг ов қиладиган ҳудудига эга, унинг катталиги озиқа шароитларига боғлиқ ва у бегоналардан муҳофазаланади. Бўрилар асосан қуёш ботганда ва тунда фаол бўлади. Айниқса баҳорда кўпайиш даврида узини жуда эҳтиеткорона тутади. Жуфтлашиш қишга, январ-феврал охирига тўғри келади, ҳомила даври 62-64 кун давом этади. Ўрғочи бўри болалар дунега келишдан аввал пана жойда ин қазийди, у ерда 2-5 (айрим ҳолларда 10-12 гача болалайди). Бир ярим ойгача болалари сут эмади, 2-3 хафтадан кейин ота-онаси ўқчиб ярим хазм қилинган гўшт билан озиқлантиради. Июл-августда улғайган болалар инидан чиқиб ов қилишни ўрганадилар. Икки ёшгача болалари ота-онаси билан бирга яшайди. Бўри жуда кучли, эпчил, чидамли, ақлли ва тажовузкор йиртқич ҳайвон. У бир неча кунлаб оч қолиши мумкин ва шу билан бир қаторда озиқа қидириб жуда катта масофа йўл юриши мумкин. Унинг ўлжаси туеқлилар, куенлар, кемирувчилар, қушлар ва унинг тухуми, калтакесаклар, балиқлар, ҳашаротлар ҳисобланади, ҳамда турли хонаки ҳайвонлар - паррандалар, мушуклар, итлар, қўй, эчки, эшак, от ва қорамол. Айрим холларда инсонларга ташланиши мумкин. Гўшт бўрининг асосий озиқаси ҳисобланса ҳам, у тўкилган-сочилган мева, дон, сабзавотларни, олма, узум, тут, жийда, полиз экинларини ва бошқаларни ҳам ейди. Сони. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 100 кв.км. га бўрининг зичлиги ўртача 1-2 бош келади. Нурота тоғларда ва Жануби-Шарқий Қизилқумда инсон томонидан фаол таъқиб қилинади шунинг учун кам сонли. Хўжалик аҳамияти. Ов объекти. Табиатда бўри жуда муҳим вазифани бажаради ва биохилма-хилликда зарур ўрни бор. Табиатда ёшларни, нимжон, касалвон ва қариган жонзотларни овлаб у ҳайвонлар турининг саломатлиги ва сонини тартибга солади. Лекин шунга қарамай бўри сонини тартибга солиш зарур, чунки улар чорвачиликга зарар етказади. У ўта хавфли қутуриш касаллигини тарқатувчи ҳисобланади. |
Корсак – Vulpes corsac (Linnaeus, 1768) |
Ташқи кўриниши. Қорсак – тулкилар авлодининг кичик вакили. Танасининг узунлиги 45-50 см., думи узунлиги 20-25 см га етади. Оёқлари бирмунча узун бўлиши, орқасининг жуни кумуш ранги, думининг учи қора бўлиши билан тулкидан фарқ қилади. Тарқалиши. Евросиёнинг дашт ва ярим чўл қисмларида тарқалган. Ўзбекистонда Устюртда, Амударё, Қизилқум, Фориш ва Қарши даштларида учрайди. Ҳаёт тарзи. Қорсак соз тупроқли чўлларда ва тоғ этакларида (д.с.б. 600-800 м гача) яшайди, лекин ҳайдалган ерларга ва одамга яқинлашмайди. Яшаш учун ўзига ин қазийди, инининг жуда мураккаб бўлиб, бир неча жойида ер юзасига чиқиш йўли мавжуд. Баъзан юмронқозиқ, бўрсиқ ёки тулкининг инларини эгаллаб олади. Жуда эҳтиёткор, тунги ҳаёт кечиради. Кемирувчилар, қушлар, ҳашаротлар билан озиқланади. Кам сув ичади, озиқадаги намлик билан қаноатланади. Жуфтликлари доимий. Январь ойида жуфтлашади. Март ойида 2 тадан 10-12гача, одатда 4-5 та болалайди. Сони. Корсакнинг сони барча худудларда камайиб кетмокда, чунки у овланмокда ва яшайдиган ерлари ўзлаштирилмокда. Фориш чўлида ва Нурота тоғ этакларида, нафақат яшаш жойларини қирилиши, балки озиқа кам бўлиши натижасида кам сонда учрайди. |
Тулки – Vulpes vulpes (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги узун бароқ думли ҳайвон. Танасининг узунлиги 60-90 см, думи узунлиги 40-60 см, оғирлиги 4-10 кг га етади. Туси оловрангд, сариқ, кулранг ёки қора-қўнғирг. Кўкраги ва думининг учи оқ, қулоғининг орқа томони ва панжалари қора. 30га яқин кенжа турлари катталиги ва ранги билан ажратилади. Нурота тоғ тизмасида ва Қизилқум чўлида яшайдиган караган тулки сарғиш-кулранг ва ўрта катталикда бўлади, танасининг узунлиги 60-65 см ва думи узунлиги 39-44 см га етади. Тарқалиши. Бутун Евросиё, Шимолий Африка ва Шимолий Америкада тарқалган. Австралияга инсон томонидан олиб келинган. Ўзбекистонда ҳамма жойда учрайди. Ҳаёт тарзи. Турли табиий ва маданий ландшафтларни, шу жумладан, тундра, ўрмон, дашт, чўл, баланд тоғлар, қишлоқ хўжалик ерлари ва катта шаҳарлар чеккаларини эгаллайди. Денгиз сатҳидан 4000 м гача баланд тоғга кўтарилади. Қалин ва юмшоқ қорли жойлар, ботқоқлик ва тикка қоялардан қочади. Тулки озиқасининг асосини кемирувчилар ташкил қилади. Шунингдек қуёнлар, қушлар, қурбақалар, балиқлар, ҳашоратлар, ёмғир чувалчанглар, моллюскалар, ўлаксалар ва чиқиндиклар, турли мевалар билан озиқланади. Яҳоли яшайдиган жойлар атрофида яшайдиган тулкилар баъзан хонаки қуш ва мушукларни овлайди. У яшаш учун жой ва овқат танламайди. Кечаю-кундуз фаол, лекин кўпинча кеч кирганда ов қилади. Якка бўлиб яшайди, фақат кўпайиш даврида жуфтлик ҳосил қилиб яшайди. Ҳар бир ҳайвон ўз ов ҳудудига эга, у ерда бир неча бошпана инлар мавжуд. Инларни тулкилар ўзлари ковлайди ёки бўрсиқ, суғур ва бошқа ҳайвонлар инларини эгаллаб олади. Қиш охирида жуфтлашади. Март охири ва апрель бошларида урғочи тулки чуқур қилиб қурилган инида 3-7 тагача болалайди. Бир ойлик бўлганда тулки болалари биринчи марта ер юзасига чиқади, кузга бориб эса улар мустақил ҳаёт бошлайди. Эркаги урғочига ёш болаларни озиқлантиришда ёрдам беради. Тулкининг бизнинг ҳудудда асосий табиий душманлари - бўри, шоқол, укки ва бургутлар. Сони. Нурота тоғ тизмаси ва Жануби-Шарқий Қизилқумда одатий ҳолда учрайди, ўртача бу ерда 6-7 кв.км. майдонига битта тулки учрайди. Хўжалик аҳамияти. Ов объекти, жуни учун овланади. Ҳайвон фермаларида кўпайтирилади. Кемирувчи ва ҳашоратларни еб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради, бу эса унинг хонаки қушларга бўлган ҳужумини бир неча марта устун келади. Тулки ўта хавфли қутуриш касаллиги, шунингдек инсон ва уй ҳайвонларини паразитларини тарқатувчи ҳисобланади. |
|