Қушлар: Лайлаксимонлар туркуми - Ciconiiformes

Қарқаралар оиласи - Ardeidae

Катта кўлбуқаBotaurus stellaris (Linnaeus, 1757)

            

Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги қарқара. Нисбатан калта оёқлари ва ташқи кўриниши билан бошқа қарқара турларидан фарқланади. Умумий узунлиги 70-80 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 125-135 см, оғирлиги 1 кг га яқин. Ранги оловранг-сарғиш-қизил, тўқ ола-була доғли, панжаси ва тумшуғи яшил-сарғиш. Эркаги ва урғочиси бир хил рангда. Ўзининг патларининг юмшоқлиги туфайли каттароқ бўлиб кўринади. Кундузи кўп вақтни камишзорда патларини хўрпайтириб ва бўйнини елкасини ичига тортиб туради, шунда паст бўйли ва букчайганга ухшайди. Қуш бутунлай атроф-муҳит билан қўшилиб кетади. Инсон ёки ҳайвон яқинлашиши билан вертикал чўзилиб, патларини қисиб олади ва бутунлай қотиб қолади. Бундай туришда ўзининг маскировка ранги туфайли қуш шунчалик қуриб кетган шох ёки қамиш боғламига ўхшайдики, уни бир неча қадамда ҳам ажратиб олиш қийин. Овози бўғиқ ва басли ўкиради, буқа ёки бўш шишанинг оғзига пуфлаганга ўхшайди.

Тарқалиши. Евросиё ва Шимолий Африканинг мўътадил жойларида кенг тарқалган. Жанубий Европа, шимолий Африка, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Ҳитойда қишлайди. «Ўзбекистонда муҳим орнитологик ҳудудлар» лойиҳаси маълумотларига қараганда бугунги кунга келиб Ўзбекистонда фақат Оролбўйидаги Жолдирбас кўлида мунтазам равишда уялайди. «Кадастровий справочник охотничье-промысловых животных Узбекистана» китобига қараганда 1980-йй. охири - 1990-йй. бошида Амударё, Сурхондарё, Чирчик этагида ва Сирдарё қайирида, Фарғона водийсининг ғарбий қисмида, Айдар-Арнасой кўллар тизимида, учиб ўтишда барча текислик ҳудудларда учрайди, Республиканинг жанубий қисмида қишлайди.

Ҳаёт тарзи. Алоҳида жуфтлик бўлиб қалин қирғоқолди чакалакзорли ва бошқа ўсимликли сув ҳавзалари: кўл, ҳовуз, дарё кўрфазлар, дельта, ботқоқликлар, ботқоқ яйловларда уялайди. Балиқ, увилдириқлар, қурбақалар, зулуклар ва бошқа сув умуртқасизлар билан озиқланади. Жуда эҳтиёткор, жуда яхши маскировка қилиш хусусиятига эга ва яширин тунги ҳаёт кечиради, шунинг учун бу қушни кам ҳолда кўриш мумкин. Қалин қамишзорда ерда уясини қуради. Май ойида жуфтлашишга киришади. Тупроқ-кулранг 3-5та тухум қўяди. Полапонлар икки ойида учишни бошлайди. Баҳорги учиб келиш мартнинг иккинчи ярмида-апрель, кузги учиб кетиш сентябрьнинг иккинчи ярми-октябрьга мос келади.

Сони. Барча ерда кам сонли.

Кичик кўлбуқаIxobrychus minutus (Linnaeus, 1766)

   

Ташқи кўриниши. Ўзбекистонда учрайдиган қарқаралардан энг кичиги, катталиги қарғадек. Узунлиги 33-38 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 52-58 см. Эркаги урғочидан фарқланади. Эркаги танасининг устки томони ва бошидаги «шапка»си қора, боши, бўйни ва кўкраги оқ-сариқ, қорни ва қанотининг пастки томони оқиш, тумшуғи ва панжаси яшилроқ. Урғочида ранги хирароқ, устки томони қўнғир, бўйни, ёни ва қорни охрали қўнғир ола-була доғли. Ёш қушлар оловранг-қўнғир ранг ола-була доғлари бор (расмга қаранг).

Тарқалиши. Европа, Ғарбий Сибир, Қозоғистон, Ўрта ва Ғарбий Осиё, Ғарбий Ҳиндистон, Африка ва Австралияда уялайди.

Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Ўсимликлар билан ўсиб кетган йирик ва майда оқимсиз сув ҳавзаларида яшайди. Яширин тунги ҳаёт кечиради. Қамишзор ва дарахт ва бута шохлари оралаб чаққонлик билан тирмашиб чиқади. Хавфли вазиятда яширинади. Истамасдан қирғоқ олди қамишзор ёки сув устидан учади. Балиқ, увилдириқлар, қурбақа, зулуклар ва бошқа сув умуртқасизлари билан озиқланади. Алоҳида жуфтлик ёки катта бўлмаган колониялар бўлиб уялайди. Уясини қамишзор ёки дарахтга жойлаштиради. 5-9 та тухум қўяди. Ёшлари 1 ойга тўлиши билан учишни бошлайди.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида уялаш ва учиб ўтиш даврларда кам сонда учрайди.

Ҳаққуш, кваква – Nycticorax nycticorax (Linnaeus, 1766)

Ташқи кўриниши. Катта бўлмаган қарқара нисбатан калта оёқли. Узунлиги 58-65 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 105-112 см. Боши ва танасининг усти қора, пастки қисми оч, қаноти кулранг. Баҳорда боши устида узун оқ патлардан кокилчаси бўлади. Тумшуғи қора, оёғи сариқ ёки пушти ранг, кўзи қизил. Ёш қушлар оловранг-қўнғир ола-була доғли. Секин ва равон учади.

Тарқалиши. Европа, Ўрта, Ғарбий ва Жанубий Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада уялайди. Ўзбекистонда Амударё тўқай этаклари, Судочье кўлида, Сирдарё ва Зарафшоннинг ўрта қисмида, Айдар-Арнасой кўллар тизимида уялайди.

Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Қирғоқолди ёғочсимон-бутазор ўсимликлар ва қамиш чакалакзорлари, ботқоқлик этакларида уялайди. Яширин ва тунги ҳаёт кечиради, кундузи сув олдидаги дарахтларда қимирламай ўтиради. Балиқ, увилдириқлар, қурбақа, зулук ва бошқа сув умуртқасизлари билан озиқланади. Бошқа қарқаралар ва қоравойлар билан бирга колония бўлиб уялайди. Уясини дарахтга, кам ҳолларда қамиш чакалакзорида жойлаштиради. 3-5 та ҳаво ранг тухум қўяди.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида уялаш ва учиб ўтиш даврларда кам сонда учрайди. Сони 1990-йй. ўрталарида қирғоқолди тўқайлари сув тошиши натижасида сув сатҳининг кескин кўтарилиши натижасида камайиб кетди.

Египет қарқарасиBubulcus ibis (Linnaeus, 1766)

Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги қуш: умумий узунлиги 48-53 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 90-96 см. Ранги оқ, боши ва танасининг усти, кўкраги сарғиш. Ёш қушлар оппоқ. Катта ва кичик қарқарага қараганда калта оёқлари, бўйни ва тумшуғи билан фарқланади.

Тарқалиши. Евросиёда уялашда мозаика ҳолда: Испаниянинг жануби-ғарби, Франциянинг жануби, Каспий денгизининг қирғоқлари, Олд ва Жанубий Осиё, Узоқ Шарқ, шунингдек Африка, Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган. Ўзбекистонда фақат миграция даврида кузатилган.

Ҳаёт тарзи. Учиб ўтувчи қуш. Оқимсиз сув ҳавзалари қирғоқлари, баъзан маданий ландшафтлар орасидаги ботқоқлик яйловлар ва этакларида яшайди. Одатда яйловлар, чорва ва йилқи ёнида озиқланади. Дарахтларда уялайди, бошқа қарқақара турлари билан биргаликда колониялар ҳосил қилади.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш даврида жуда кам, якка ҳолларда кузатиши мумкин.

Катта оқ қарқара, оққўтонEgretta alba (Linnaeus, 1766)

            

Ташқи кўриниши. Йирик қарқара, умумий узунлиги 85-102 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 140-170 см, оғирлиги 900-1150 г. Патлари оппоқ, оёқлари қора ёки тўқ кулранг, тумшуғи сариқ ёки учи қора ва асоси сариқ. Жуфтлашиш даврида кокилчаси йўқ, қанотида узун патлари бор. Оқ кичик қарқарадан йириклиги, бошқа қарқаралардан оқ ранги билан фарқланади.

Тарқалиши. Евросиёнинг, Африка, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия ва Янги Зеландиянинг мўътадил ва тропик ҳудудларида кенг тарқалган. Ўзбекистонда одатда уялаш, учиб ўтиш ва қишловда учрайдиган қушлар типик вакил.

Ҳаёт тарзи. Қалин қирғоқолди ўсимликлари билан ўсиб кетган турли хил сув ҳавзалари атрофида: дарё қайир ва дельталари, чучук ва шўр кўллар, ботқоқлик этакларида, денгиз қирғоқлари ва мангроли чакалакзорларда яшайди. Сув умуртқасизлари, қурбақалар, илонлар, балиқлар, майда кемирувчилар ва ҳашоратлар билан озиқланади. Саёз ёки қуруқликда ов қилади, уни кўпинча далаларда, каналлар атрофида кузатиш мумкин. Ўлжасини саёз жойда туриб пойлайди ёки секин юриб, ўлжани кўриши заҳоти шиддат билан тумшуғи билан тутиб олади. Бизнинг кенгликда уялаш апрель ўрталарида киришади. Қарқараларнинг бошқа турлари билан биргаликда колониялар ҳосил қилиб уялайди. Уясини дарахт ёки қамишзорларга жойлаштиради ва шохлар уюмини эслатади. 3-5та ҳаво-яшил ранг тухум қўяди. Тухум босиш 23-26 кун давом этади. Жўжалар орасида озиқа учун кучли рақобат мавжуд, шунинг учун фақат бир-икки жўжа қолиши мумкин. Жўжалар яхши учишни 7 ҳафта муддатидан бошлаб ўрганади.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида уялаш, учиб ўтиш ва қишловда учрайдиган типик вакил. Айрим қишда 6000 та сони кузатиш мумкин.

Кичик оқ қарқара, кичик оққўтонEgretta garzetta (Linnaeus, 1766)

Ташқи кўриниши. Узун оёқли ва бўйинли ўрта катталикдаги қуш. Тана узунлиги 55-65 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 85-95 см. Катталиги жиҳатидан катта оқ қарқарадан икки марта кичик. Патлари оқ, тумшуғи ва оёқлари қора, панжалари сариқ. Жуфтлашиш даврида гарданида бир неча узун патлар ва қанотида узунроқ момиқ патлари мавжуд. Эркак ва урғочилари бир хил рангда.

Тарқалиши. Шарқий Европа жанубида, Ўрта ва Ғарбий Осиё, Қозоғистон, Африкада уялашда тарқалган. Ўзбекистонда жанубий Оролбўйи, Амударё қайирида уялайди. Айдар-Арнасой кўллар тизими учиб ўтиш ва қишлов даврларида кузатилади.

Ҳаёт тарзи. Қамишзорли чакалакзорлар ва дарахт-бутазорли қирғоқолди текислик чучук ва шўр сув ҳавзаларида яшайди. Баҳорги учиб келиш апрельда бўлади. Қамишзор чакалакзорларида, сув босиб кетган бутазорларда колония бўлиб уялайди. Май ойида урғочи 4-5 та тухум қўяди, тухум босиш 21-25 кун давом этади. Ёш қушлари июнь-июльда учишни бошлайди. Кузги учиб кетиш сентябрь-октябрьга тўғри келади. Қирғоқолди саёз жойларда озиқланади. Майда балиқ, амфибия, сув умуртқасизлари билан озиқланади.

Сони. Ўзбекистонда 1960-йилларгача Оролбўйи ва Амударёда учрайдиган типик вакил эди. Бугунги кунга келиб сув тартибининг ўзгариши ва яшаш жойи қириб ташлангани туфайли кўп жойларда бу тур йўқолиб кетган. Республика ҳудудида бугун 400та жуфтлик мавжуд. Айдар-Арнасой кўллар тизимида сони 100 та яқин, учиб ўтиш ва қишловда якка сонда учрайди.

Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган.

Кулранг қарқара, кўк қўтон, кулранг қўтон – Ardea cinerea (Linnaeus, 1758)

     

Ташқи кўриниши. Узун оёқли ва узун бўйинли йирик қуш, учганда бўйни S-кўринишда бўлади, шу билан бошқа узуноёқли қушлардан – бўйнини чўзиб учадиган лайлак ва турналардан фарқланади. Ўзбекистонда учрайдиган энг йирик қарқаралардан. Оғирлиги 1,1-2,3 кг, умумий узунлиги 90-98 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 175-195 см га етади. Патлар рангининг асоси кулранг. Бошининг устки томони оқ, бошининг ён томонлари кенг қора йўллар, энса томонида узун қора патлардан ўрилган. Бўйнининг пастки томони ва қорни оқ. Учадиган патлари қора. Бўйни ва танасининг ён томонларида қора йўллари мавжуд. Эркаги ва урғочилари бир хил рангда.

Тарқалиши. Австралиядан ташқари, Шарқ ярим шарда уялашда тарқалган. Африкада, Яқин Шарқда, Жанубий ва Ўрта Осиёда, Ўртаер денгизида қишлайди. Ўзбекистонда уялаш, учиб ўтиш ва қишловда кўп текислик сув ҳавзаларида учрайди.

Ҳаёт тарзи. Турли хил табиий ва сунъий текислик сув ҳавзаларида яшайди, кўчиш даврида тоғли кўлларга ҳам учиб боради. Эҳтиёткор, аҳоли яшаш жойлардан узоқроқ жойлар, тўқай чакалакзорли катта кўллар ва денгиз қайирларида уялашни хуш кўради. Якка жуфт, бир неча жуфтлардан юзтага ва ундан ортиқ сонли колония бўлиб уялайди. Уясини дарахтлар, катта буталар, қамиш чакалакзорида ёки тупроқда жойлаштиради. Уясини шох-шаббалардан иборат бўлган йирик иншоотга ўхшайди. Тухумни май ойида қўяди. 3-7та тухум, кўпинча 4-5 яшил-ҳаворанг тухум қўяди. 26-27 кун тухум босади. Ўспирин жўжалар уясидан чиқиб кетади ва шохларда боради. Июль ўрталарида полапонлар учишни бошлайди. Ёшларни учишидан кейин қарқаралар кенг кўчиб юради. Балиқ, сувда ва қуруқликда яшовчилар, турли хил умуртқасизлар, майла кемирувчилар, айрим вақтларда кичик илонлар билан озиқланади, сув атрофида яшовчи қушларнинг тухумлари ва жўжаларини ейди. Қирғоқолди саёз сув ҳавзалари, нам яйловлар, шоли далаларида озиқланади. Ўлжасини саёз жойда туриб пойлайди ёки секин юриб, ўлжани кўриши заҳоти шиддат билан тумшуғи билан тутиб олади

Сони. Умуман Ўзбекистонда ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида типик уялайдиган, учиб ўтадиган ва қишлайдиган тур.

Малла қўтон, жийрон қўтон, жийрон қарқара Ardea purpurea (Linnaeus, 1766)

Ташқи кўриниши. Кулранг қарқарадан кичикроқ, йирик қуш. Узунлиги 78-90 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 120-150 см. Танасининг умумий ранги малла-қўнғир, боши, кўкраги ва бўйни малла, қанотининг учи қора. Боши ва бўйнида кўндаланг қора йўллар ўтган, кўкрагида қора ола-була доғлари бор. Оёқлари ва тумшуғи сарғиш-қўнғир.

Тарқалиши. Евросиё ва Африкада кенг тарқалган. Ўзбекистонда уялайди, учиб ўтиш даврида ва қишловда учрайди. Айдар-Арнасой кўллар тизимида фақат миграция даврида учрайди.

Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Қалин ўсимликли дарё ва кўлларда яшайди. Алоҳида жуфтлик ёки кичик колониялар бўлиб уялайди. Қамишзорга уясини жойлаштиради.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш даврида кам ҳолларда якка қушларни учратиш мумкин.

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие