Амфибиялар: Думсиз амфибиялар туркуми - Anura

Қурбақалар оиласи - Bufonidae

Яшил қурбақа Bufo viridis (Laurenti, 1768)

Ўрта Осиё қурбақаси Bufo danatensis (Pisanetz, 1978)

            

Ташқи кўриниши. Табиатда Ўрта Осиё ва яшил қурбақаларни бир-биридан ажратиб олиш қийин. Шунинг учун биз бу икки турнинг умумий тарифини келтирамиз. Яшил қурбақа хромосомаларнинг диплоид, Ўртаосиё қурбақаси – тетраплоид тўпламга эга. Бу турларнинг ареали тўсиб қўйилади. Ўрта Осиё қурбақасининг таксономик ҳолати жуда узоқ вақт баҳсли эди. 2000-йилларгача диплоид, триплоид ва тетраплоид қурбақаларнинг барчаси яшил қурбақа комплекси бўлиб киритиларди (Bufo viridis-komplex). Ўрта Осиё қурбақаси 2001 йилда алоҳида тур бўлиб ҳисобланишни бошлади. Адабиётда бу тур шунингдек Bufo pewzowi синоними остида берилади.

Ўрта Осиё қурбақаси яшил қурбақага жуда ўхшаб кетади. Яшил қурбақанинг узунлиги 120 мм гача етади. Ўрта Осиё қурбақаси эса кичикроқ, 70-75 мм гача. Танасининг устки томони оч яшил рангда, йирик тўқ яшил доғли, ингичка қора хошия билан чегараланган ва кўпинча ўртада қизил нуқталар жойлашган. Ўртаосиё қурбақада эса яшил қурбақадан фарқли танаси ва оёқ-қўллари тўқроқ. Бошининг ён томони бўйлаб кўзининг орқа томонида иккита катта заҳарли безлар – паротидлар жойлашган. Яшил қурбақада паротидлар йирикроқ ва бўртиб чиққан, ўртаосиё қурбакада эса кичикроқ, зичроқ. Тиши йўқ. Кўз қорачиғи горизонтал. Қурбақа терисида заҳарли безлар бўлади. Бундай безлар йиртқичларни чўчитиш учун кучли ҳид таратади. Лекин у одам учун мутлақо зарарсиз.

Тарқалиши. Яшил қурбақа Европа (шимолда 60° шимолий кенгликгача), Қрим, Кавказ, Ўрта Осиё ва Ғарбий Сибирда. Ўртаосиё қурбақасининг тарқалиши яхши ўрганилмаган. У жануби-ғарбий Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғистон, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистонда, балки – Тожикистон ва Афғонистонда учрайди.

Ҳаёт тарзи. Яшил қурбақа аралаш ва баргли ўрмонларда, даштларда, чўлларда, адирларда ва тоғларда яшайди, денгиз сатҳидан 3000 м баландликда ва ундан баландроқ учрайди. Ўрта Осиёда деярли барча жойда учрайди. Қурбақа сувсизликка бардош беради, ҳаётини қуруқликда ўтказади, лекин сувда кўпаяди. Турли хил ҳашоратлар билан (қўнғиз, кана, капалак ва унинг қурти, чумоли ва бошқалар) ва бошқа майда умуртқасизлар билан озиқланади. Нурота тоғ тизмасида асосан кеч тушганда ва тунда фаол, кун давомида тошлар, ёғочлар орасида, инларга кириб олиб беркинади. Чўлларда, балки ёзги уйқуга тушади. Қишги уйқуга совуқ тушганда, октябр-декабр бошида кетади. Кемирувчилар инида, тошлар тагида, чуқурликларда қишлайди. Баҳорда март-апрелда чиқади (Нурота тоғ тизмасининг адирларда ва Фориш даштида февраль охирида) ва сув ҳавзасига кўпайиш учун боради.

Қурбақанинг кўпайиши апрель ойига тўғри келади ва турли сув ҳавзасида (кўл, дарё, ариқ, ховуз, кўлмак) ажратади. Эркаги урғочини ўз қўшиғи билан жалб қилади, қўшиқ айтиш вақтида икки юзи шардек кенгаяди. Бу томоқ остида жойлашган резонатор кенгаяди. Урғочиси кўллар қирғоғида ёки кичик кўлмак сувларда шилимшиқ маржонлар шаклидаги увилдириғини қўйилади. 5-6 кундан кейин увилдириғидан узунлиги 6-7 мм бўлиб итбалиқлар чиқади. Итбалиқнинг ривожланиши 45-50 кунга яқин боради. Жинсий етукликка қурбақа тўртинчи йилга етишади.

Сони. Нурота тоғларида қурбақаларнинг ҳисоби 1960 йилларда Зоология Институти мутахассислари томонидан олиб борилган. Қурбақанинг энг кўп сони тоғолди қишлоқлар атрофида ҳисобланган (кечки вақт 30 дақиқали экскурсия давомида 20-25гача сони кузатилган).

Ҳолати. Ўзбекистонда яшил қурбақа ва Ўрта Осиё қурбақаси алоҳида муҳофазаланадиган тур ҳисобига киритилмаган. Ўртаосиё қурбақаси Қозоғистон Қизил Китобига IV-тоифада киритилган.

Бақалар оиласи - Ranidae

Қўл бақаси Rana ridibunda (Pallas, 1771)

Ташқи кўриниши. Йирик амфибия, одатда катталиги 80-100 мм (170 мм.гача). Териси силлиқ еки озгина бўртиқли. Тансининг орқаси яшил рангнинг турли туси, айримларида яшил-жигар ранггача, қорароқ ёки тўқ яшил доғли. Камдан-кам ҳолда усти бўйлаб кўндаланг кесма ўтган. Қорни томони оқ, қир оқ ёки сариқроқ рангда тўқ доғли ёки нуқталар мавжуд. Эркакларининг оғзи атрофида кулранг ёки қора резонатор жойлашган. Юқори жағида тиши жойлашган. Кўзи горизонтал қорачиғли. Орқа оёғида яхши ривожланган сузадиган пардалар бор.

Тарқалиши. Европа, Кавказ, Қрим, Қозоғистон, Ўрта Осиё, шарққа Балхаш кўлигача. Нурота тоғ тизмасида фақат денгиз сатҳидан 1600 м баландликда  Фозилман кўлида яшайди (Сентобкўл). Айдар-Арнасой кўллар тизимида кўп сонда учрайди.

Ҳаёт тарзи. Кўл бақаси бутун умрини сувда ёки сув олдида ўтказади. Турли хил сув ҳавзаларини эгаллайди, шунингдек катта, тез оқимли ва чўлда жойлашган шўр ва шўрхак кўлларда ҳам яшайди. Кеча-кундуз давомида фаол. Турли хил умуртқасизлар, айниқса қўнғиз, пардақанотлилар, иккиқанотлилар; йирик вакиллари шунингдек майда қушларнинг полапонлари, ёш дала сичқони, землеройка, итбалиқ, кичик бақалар билан озиқланади. Кўл бақасининг озиқасида аҳамиятли вазифани балиқчалар бажаради. Сув тубида қишлайди. Ареалнинг шимолий қисмида сентябрда кетади, Ўрта Осиёда октябр охири - ноябрда; илиқ қишда жанубий ҳудудларда йил давомида фаол. Баҳорда февраль-мартда чиқади, 1-3 ҳафтадан кейин увилдириқ қўйишга киришади. Кўпайиш даврида эркаги жуда фаол ва уларнинг «уорр, уорр... круу» қўшиғи урғочини ўзига жалб қилади. Урғочи 3-12 мингта увилдириқлар сузадиган гувалача шаклида қўяди. Кўпайиш даври бир ой ва ундан кўпроқга чўзилади. Сув ҳароратига қараб икралар 4-9 кун давомида ривожланади. Итбалиқлар узунлиги 5-8 мм бўлиб чиқади. Улар майда сув ўтлар билан озиқланади ва одатда 80-90 кун давомида ривожланади, узунлиги 50-90 мм га етади. Айрим вақтларда итбалиқлар қишлашади. Жинсий етукликга бақа ҳаётининг учинчи йилига етишади.

Адабиёт:

Банников А.Г., Даревский И.С., Рустамов А.К. Земноводные и пресмыкающиеся СССР. Справочник – определитель. – М.: Мысль, 1971

Кузьмин С.Л. Земноводные бывшего СССР. Москва: Товарищество научных изданий KMK. 1999

Мещерин С.В., Писанец Е.М. Генетическая структура и происхождение тетраплоидной жабы Bufo danatensis (Pisanets, 1978) из Средней Азии: дифференциация географических форм и генетические связи между диплоидными и тетраплоидными видами // Генетика, 1995, № 31. С. 342-352

Писанец Е.М., Щербак Н.Н. Систематика зеленых жаб фауны СССР // Вестник зоологии, 1979, № 4. С. 11-16

Экология позвоночных животных хребта Нуратау. Сборник. – Ташкент: ФАН, 1970. С. 11

Bassalaeva, S.A., Kolbintsev, V.G., Duisebayeva, T.N. and Castellano S. 1998. Notes on the distribution and natural history of the Middle Asiatic Toad (Bufo danatensis) from the Aksu-Dzhabagly Nature Reserve, Western Tien-Shan Mountains. Advances in Amphibian Research in the Former Soviet Union. 3: 163-177.

Duisebayeva, T., Castellano, S., Giacoma, C., Balletto, E. and Odierna, G. 1997. On the distribution of the diploid and tetraploid green toads of Bufo viridis complex (Anura: Bufonidae) in Southern Kazakhstan. Asiatic Herpetological Research. 7: 27-31.

Stöck, M., Frynta, D., Grosse, W.-R., Steinlein, C. and Schmid, M. 2001. A review of the distribution of diploid, triploid and tetraploid Green Toads (Bufo viridis complex) in Asia including new data from Iran and Pakistan. Asiatic Herpetological Research. 9: 77-100.

Stöck, M., Günther, R. and Böhme, W. 2001. Progress towards a taxonomic revision of the Asian Bufo viridis group: Current status of nominal taxa and unsolved problems (Amphibia: Anura: Bufonidae). Zool. Abh. Staatl. Mus. Tierkd. Dresden. 51 (18) :253-319

Рыбы

Амфибии

Рептилии

Птицы

Млекопитающие