Судралиб юрувчилар: Тангачалилар туркуми - Squamata |
Урчуқсимонлар оиласи - Anguidae |
Сариқ илон – Pseudopus apodus (Pallas, 1775) |
Тарқалиши. Урчуқсимонлар оиласига мансуб оёқсиз йирик калтакесак. Тана узунлиги 45-50 см гача, оғирлиги 450-550 г гача, ўртача оғирлиги 221 г. Думи 1,5 марта танадан узунроқ. Танасининг ёнларидан чуқур терининг бурмаси (таҳи) мавжуд. Кўзи ҳаракатланадиган қовоқ билан таъминланган. Танаси текис тангачалар билан қопланган. Ҳар бири тангачаси остида суякли пластинка жойлашган, биргаликда улар яхлит суякли коса ҳосил қилади. Шунинг учун сариқ илон танаси қўл билан ушлаганда қаттиқ бўлади. Ранги кул ранг, тўқ кул ранг, сариқ ёки қизғишроқ, айримларида зангли томчилари бўлиши мумкин. Ёшлари катталардан ранги билан ажралиб туради. Тупроқсимон ранг кул ранг тусли ва тўқ кул ранг кўндаланг чизиқчалари ёши ўгани сайин йўқолиб кетади. Жароҳатланган думи тўла ўсиб кетмайди, калта ва тўмтоқ бўлиб қолади. Тарқалиши. Жанубий Крим, Кавказ, Ўрта Осиёнинг жанубий ва шарқий ҳудудлари ва Қозоҳистоннинг жанубий қисми. Ҳаёт тарзи. Ўзбекистонда дарёлар воҳасида, тоғ этакларида ва тоғларнинг пастки қисмларида, боғ ва суғориладиган ерларда учрайди. Нурота тоғ тизмасида, д.с.б. 1500 м гача учрайди, ҳар бир сойда учрайди. Қалин қопланган майсалар ва бутазорли жойларда кўпроқ жойлашади. Яхши сузади. Хавфни сезса сувга кириб кетишга ҳаракат қилади. Кемирувчилар инига, тошлар остига ва чирмашиб кетган илдизлар орасига яшириниб олади. Қалин майсазорларда илонсимон ҳаракатланади. Очиқ жойларда ёрдамга муҳтож, жуда секин ва бесўнақай ҳаракатланади. Бута ва дарахтларга чиқиши мумкин. Дарахтлар илдизи, тошлар орасида, уялар ичида қишлайди. Кундузи ва ва еч кирганда фаол. Қишловдан кейин Нурота тоғ тизмасида мартнинг иккинчи ярмида чиқади, оммавий чиқиш апрель ойининг биринчи ярмига тўғри келади. Ёзнинг жазирама кунлари бошланиши билан июнь охирида ёзги уйқуга кетади. Қишги уйқуга эса сентябрь – ноябрь бошларида кетади. Шиллиққурт, қўнғизлар, чигирткалар ва бошқа ҳашаротлар, майда калтакесаклар ва қушларнинг тухуми билан озиқланади, баҳор давомида ўтсимон ўсимликларнинг яшил баргларини ҳам ейди. Кўплаб қишлоқ хўжалик зараркунандаларини қиради. Сариқ илон одамга зарар етказмайди. У безарар калтакеcак илонга жуда ўхшаб кетади, шу сабабли одамлар унинг таъқиб қилади. Сариқ илоннинг душмани табиатда гюрза ҳисобланади. Сариқ илон март охирида - апрелда қишловдан чиқади. Май ойида жуфтлашади. Июнь-июль ойида урғочиси 8-10 та тухум қўяди. Августда болалари тухумдан чиқади. Битта тухум қўйганда 8 – 10гача терисимон қобиқда узунлиги 4.6см.гача тухум бўлади. Кичкина сариқ илонлар июль – августда тухумдан чиқади. Қишловдан чиққан ёш сариқ илончалар баҳорда тана узунлиги 10 - 11 см, думи 15 - 18 см гача етади. Сони. Нурота тоғ тизмасида кўп сонда учрайди, 1га 5та сони тўғри келади. |
|