Қушлар: Ғозсимонлар туркуми - Anseriformes |
Ўрдаклар оиласи - Anatidae |
Қизилбош – Aythya ferina (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги ўрдак. Умумий узунлиги 42-49 см. Танаси ихчам тузилганлиги, бўйни калта, боши йирик бўлиши билан фарқ қилади. Эркагининг танаси кулранг, боши ва бўйни жигарранг, кўкраги ва думи қора, кўзлари қизил. Урғочисининг танаси кулранг-қўнғир тусда, боши, бўйни ва кўкраги жигарранг, кўзлари тўқ бўлади. Тарқалиши. Евросиёнинг мўътадил иқлим зонасида кенг тарқалган. Ўзбекистонда Амударё дельтасида уялайди, учиб ўтиш даврида ва қишловда деярли барча текисликдаги сув ҳавзаларида учрайди. Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Очиқ текислик ландшафтларда жойлашган катта, ўсимликлар босган, чучук ва шўр сув ҳавзалари танлайди. Қалин қамишзорларга уя қуради. 5-14 та бола очади. Сувга яхши шўнғийди ва анча чуқурликдан озиқа топиб ейди. Сўвутлар вам майда сув умуртқасизлар билан озиқланади. Учиб ўтиш даврида ва қишловда катта галалар ҳосил қилади. Сони. Ўзбекистонда ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида энг кўп сонли учадиган ва қишлайдиган ўрдаклардан бири. Республикамиз ҳудудида учиб ўтиш даврида 450 мингтагача қизилбош учрайди ва 30 мингта қишлайди. Хўжалик аҳамияти. Овлаш учун катта аҳамиятга эга. |
Оқкўз – Aythya nyroca (Guldenstadt, 1770) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги ўрдак. Оғирлиги 0,4-0,65 кг, умумий узунлиги 38-42 см га етади. Ўзининг номини бу қуш кўз ранги учун олган, эркаклар кўзининг камалаги оқ. Эркак ва урғочиларнинг туси жигар ранг, лекин эркагида бир оз кўзга ташланади. Жуфтлашиш мавсумида эркагида қорни ва томоғи оқ, қанотида оқ «ойнача» бор. Урғочисининг кўз камалаги жигарранг. Тарқалиши. Шарқий Европанинг жануби, Сибирнинг жануби, Ўрта Осиё, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистонда уялайди. Жанубий Европа, Шимолий Африка, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Ўрта Осиёда қишлайди. Ўзбекистонда Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёларнинг сув ҳавзаларида уялайди, учиб ўтиш даврида учрайди ва қишлаб колади. Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Сув ўсимликлари яхши ривожланган текисликдаги йирик сув ҳавзаларида яшайди. Баҳорги учиб ўтиши феврал-мартда бошланади. Қирғоқ бўйидаги қамишзорларда ерга уя қуради. Май-июнда 6-12 та тухум қўяди ва 24-25 кун босиб ётади. Полопонлари август-сентябрда уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши сентябр-октябрга тўғри келади. Сув ўсимликлари ва сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади. Сони. 1960-йилларда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида учраши одатий эди, ҳозирда сони кескин камайиб кетган. Ўзбекистон ҳудудида 3-4 мингта уялайди ва 7 мингтагача қишлайди. Айдар-Арнасой кўллар тизимида сони жуда кам, 146 тагача дона уялашда кўзатилган, учиб ўтиш даврида учрайди ва қишда 15-20 тадан 300-330 тагача учрайди. Ҳолати. Ўзбекистоннинг ва Ҳалкаро Қизил китобига 3 (NT) – заифга яқин тур тоифасида киритилган. Овлаш ман этилган. |
Ҳайдаркокил (пахмоқ қора) – Aythya fuligula (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги ўрдак. Умумий узунлиги 40-47 см га етади. Эркагининг умумий туси қора, урғочиси кулранг-қўнғир рангда бўлади. Қорни, танасининг ён томонлари ва қанотининг ости оқ, тумшуғи кулранг, кўзлари сариқ рангда. Эркагининг энсасида узун патлардан иборат кокили яққол кўзга ташланади. Тарқалиши. Евросиёнинг ўрмон ва дашт зоналарда тарқалган, шунингдек Қозоғистон ва Ғарбий Сибирдаги кўлларда уялайди. Ўзбекистонда уя қурмайди, фақат учиб ўтиш даврида ва қишловда текисликдаги сув ҳавзаларида унча кўп бўлмаган сонда учрайди. Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Уя қуриш учун қалин ўсимликлар босган кўллар танлайди, учиб ўтиш даврида ва қишловда катта, очиқ ва чуқур шўр сув ҳавзаларида кўплаб учрайди. Оролларга ёки қирғоқларга қамишзор орасига уя қуради. 6-12 та бола очади. Сувўтлар, уруғлар ва сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади. Озиқасини тутган ҳолатда сувга тез-тез шўнғийди. Питается водорослями, водными беспозвоночными, семенами. Баҳорги учиб ўтиши март-апрелда, кузги учиб ўтиши сентябр-октябрда бўлади. Сони. Ўзбекистонда учиб ўтиш даврида ва қишловда одатий ҳолда, лекин унча кўп бўлмаган сонда учрайди. Хўжалик аҳамияти. Овлаш учун аҳамиятга эга, лекин гўшти бемаза бўлади. |
Ҳайдарқуш – Aythya marila (Linnaeus, 1761) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги ўрдак. Умумий узунлиги 42-51 см га етади. Эркагининг боши, бўйни, кўкраги ва думи қора, танасининг устки томони кулранг, қорни, танасининг ён томонлари ва қанотидаги «ойначаси» оқ бўлади. Урғочиси кулранг-қўнғир тусда, фақат қорни оч рангда ва тумшуғининг асосида оқ доғ бўлади. Кўзлари сариқ. Қушлар катта сув ҳавзасининг очиқ жойларда сузиб юради. Тарқалиши. Евросиёнинг шимолий қисмида, Канада ва Аляскада уялайди. Ўзбекистонда уя қурмайди, фақат учиб ўтиш даврида учрайди. Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш даврида жуда кам, якка ҳолларда кузатиши мумкин. |
Морянка – Clangula hyemalis (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги ўрдак. Умумий узунлиги 40-47 см га етади. Эркагининг думи узун ва ингичка бўлиши билан ва уни тепага тутиб юриши билан фарқ қилади. Баҳорда эркагининг боши, бўйни, кўкраги ва думи қора, танасининг устки қисми қўнғир рангда, кўзининг атрофида катта оқ доғ бўлади. Кузда эркагининг умумий туси оқ, тумшуғининг икки ёнида йирик қора доғ бор, кўкраги қора, қанотлари ва думи қўнғир бўлади. Урғочисининг умумий туси қўнғир, думи калта. Тарқалиши. Евросиё ва Шимолий Американинг арктик қисмида уялайди. Ўзбекистонда фақат учиб ўтиш ва қишлов даврида учрайди. Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш даврида жуда кам, якка ҳолларда кузатиши мумкин. |
Хитой ўрдаги – Bucephala clangula (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги ўрдак. Умумий узунлиги 42-50 см га етади. Эркагининг боши ва танасининг устки қисми қора, бўйни ва танасининг пастки қисми, шунингдек, қанотларининг олд қисми оқ бўлади. Урғочисининг усти кулранг-қўнғир, танасининг пастки қисми оқ рангда. Кўзлари сариқ, тумшуғи кулранг. Бу қушнинг асосий фарқ қиладиган белгиси - тумшуғининг икки ёнида йирик оқ доғ борлигидир. Тарқалиши. Евросиё ва Шимолий Американинг ўрмон зонасида уялайди. Ўзбекистонда фақат учиб ўтиш даврида деярли барча текисликдаги сув ҳавзаларида учрайди. Унча кўп бўлмаган сонда қишлаб қолади. Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Ўрмон зонасидаги кўллар ва дарёларда уялайди. Қирғоғидаги дарахтлар ковагига уя қуради. Ўзбекистонга ноябрда учиб келади. Учиб ўтиш даврида ва қишловда чуқур катта кўлларда, сув ҳавзаларида, дарёларнинг чуқур жойларда учрайди. Сувга яхши шўнғийди. Асосан, балиқлар билан озиқланади. Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш ва қишлов даврида кам сонда, жуфт-жуфт ёки кичик гала бўлиб учрайди. Хўжалик аҳамияти. Овлаш учун аҳамиятга эга, лекин гўшти бемаза бўлади. |
Турпан – Melanitta fusca (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Йирик ўрдак, умумий узунлиги 51-58 см га етади. Эркаги қора тусда, қанотининг «ойначаси» оқ, тумшуғи оловранг, кўзи остида оқ доғ бор. Урғочисининг туси кулранг-қўнғир. Сувга яхши шўнғийди. Истар-истамас, оғир ва паст баландликда учади. Тарқалиши. Евросиё ва Шимолий Американинг шимолий қисмида уялайди. Ўзбекистонда уя қурмайди, фақат учиб ўтиш даврида ва қишда учрайди. Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш даврида жуда кам, якка ҳолларда кузатиши мумкин. |
Оқбош ўрдак – Oxyura leucocephala (Scopoli, 1769) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги ўрдак. Умумий узунлиги 43-48 см га, оғирлиги 900 г га етади. Эркагининг занг қўнғир тусда, боши оқ, бошининг тепаси қора, тумшуғи ҳаво ранг. Урғочиси бир хил қўнғир рангли, юзи оқ, тўқ «шапкаси» ва тумшуғи кул ранг. Савканинг ажралиб турадиган хусусияти думини тепага аҳволда тутиб юради. Хавф туғилганда сувга ярмисини чўктиради, фақат боши ва танасининг усти кўринади. Сувга чайқатмасдан овозсиз шунғийди ва 30-40 м га сув остида сузади. Ҳоҳламай ва оғир учади. Тарқалиши. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Туркия, Покистон, Жанубий Европа, Волга этакларида, Кавказолди ва Сибирнинг жанубида уялайди. Ҳиндистон, Покистон, Яқин Шарқ, Африканинг шимолида қишлайди. Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Йирик, шўр ва чучук, қамиш босган кўлларда яшайди. Қамишлар орасида сузиб юрувчи «оролча»га уя қуради. 5-9 та тухум қўяди. Тухумни фақат урғочиси босиб ўтиради. Асосан, моллюска, қисқичбақасимонлар, бошқа сув умуртқасизлар, сув ўсимликларининг уруғи ва барглар билан озиқланади. Сони. Бутун Ер куррасида ўрдаклардан энг ноёб турлар бири ҳисобланади. Барча ҳудудларида жуда камёб, ноқонуний ов ва яшайдиган жойларни ўзлаштирилиши туфайли йўқолиб кетмоқда. Ўзбекистонда учиб ўтиш даврида ва қишловда бир неча ўнликдан сони ошмайди. Айдар-Арнасой кўллар тизимида 2002-2005 йилларда 12-20 тагача қуш кузатилган. Ўзбекистон ва Қозоғистонда 1930-йиларда 30 мингта яқин оқбош ўрдак яшаган. Бугунги кунга келиб бутун дунёда оқбош ўрдакларнинг сони фақат 10 мингтага етади. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш даврида ва қишловда жуда кам, якка ҳолларда кузатиши мумкин (2004 й. қишда фақат 8 та оқбош ўрдак кузатилган). Ҳолати. Ҳалкаро ва Ўзбекистон Қизил Китобига 1 (EN) - йўқолиб бораётган тур тоифасида киритилган. Овлаш таъқиқланган. |
Ёмон чераг – Mergus albellus (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Кичик ўрдак. Умумий узунлиги 38-44 см га етади. Эркаги асосан оқ рангда бўлади, фақат бошининг икки ёнида қора доғ бор, энсасида ва танасининг орқасида қора йўллар ўтади, қанотларининг учи қора. Эркагининг энсасида узун патлардан иборат кокили бор. Урғочисининг умумий туси оқ, боши жигарранг, танасининг усти кулранг, қанотларининг учи қора. Тарқалиши. Евросиёнинг ўрмон зонасида уялайди. Ўзбекистонда фақат учиб ўтиш даврида деярли барча текисликдаги сув ҳавзаларида учрайди. Унча кўп бўлмаган сонда қишлаб қолади. Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Ўрмон зонасидаги катта бўлмаган кўллар ва дарёларда уялайди. Қирғоғидаги дарахтлар ковагига уя қуради. Сувга яхши шўнғийди. Асосан, балиқлар билан озиқланади. Ўзбекистонга ноябрда учиб келади. Учиб ўтиш даврида ва қишловда балиқга бой бўлган чуқур кўлларда, сув ҳавзаларида, дарёларда учрайди. Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш ва қишлов даврида кам сонда, якка ҳолларда учрайди. Хўжалик аҳамияти. Овлаш учун аҳамиятга эга, лекин гўшти бемаза бўлади. |
Катта чераг – Mergus merganser (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Йирик ўрдак, умумий узунлиги 58-66 см га етади. Умумий туси оқ, эркагининг боши, орқаси ва думи қора, урғочисининг жигарранг-қўнғир рангда. Тумшуғи ва оёқлари қизил. Тумшуғи узун, ингичка, унинг учи илгаксимон эгилган. Тарқалиши. Евросиёнинг ўрмон зонасида, шунингдек Помир ва Тян-Шан тоғли дарёларда ва кўлларда, Шимолий Америкада ҳам уялайди. Ўзбекистонда учиб ўтиш даврида деярли барча сув ҳавзаларида учрайди. Унча кўп бўлмаган сонда қишлаб қолади. Камдан-кам ҳолларда Тошкент вилоятида Угом ва Писком тоғ тизмаларида уялайди. Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш ва қишлов даврида кам сонда, якка ҳолларда учрайди. Хўжалик аҳамияти. Овлаш учун аҳамиятга эга, лекин гўшти бемаза бўлади. |