Қушлар: Лочинсимонлар туркуми - Falconiformes |
Қарчиғайлар оиласи - Accipitridae |
Болтаютар – Gypaetus barbatus (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Жуда йирик йиртқич қуш, Ўзбекистоннинг энг йирик қушлардан бири. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 266-282 см, қанотни узунлиги 72–93 см, умумий узунлиги 100-115 см, оғирлиги 5,5–7 кг гача етади. Учаётганда уни узун думи, узун энсиз қанотлари ва ўзига хос танасининг шакли билан бошқа йиртқич қушлардан фарқ қилади. Яқиндан қаралса, тумшуғи остидаги соқолга ўхшаш қаттиқ қора патлар тутами эътиборни жалб этади. Вояга етган қушлар танасининг устки қисми кулранг, думи ва қанотлари тўқ-кулранг, боши, бўйни ва танасининг остки қисми оч, оқиш ёки қизғиш рангда. Бошқа йиртқич қушлардек, урғочи болтаютар эркагидан каттароқ. Ёш қушлар қорамтир-кулранг тусда. Тарқалиши. Жанубий Европа, Шарқий ва Жанубий Африка, Ғарбий, Ўрта ва Марказий Осиёдаги тоғ тизмаларида тарқалган. Ўзбекистонда тоғли ҳудудларда, Ўзбекистонда Ғарбий Тёншон ва Ғарбий Помир-Олойда уялайди ва озиқа кетидан Қизилқум чўлига кўчади. Ҳаёт тарзи. Тоғларда ўтроқ ҳаёт кечиради. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларда (д.с.б. 1000 – 4000 м) уялайди. Қояларда уя қуради. Болтаютарлар жуфти доимо бир жойда яшайдилар ва хар йили бир уясини эгаллайдилар. Уларнинг кўпайтириш даври қишда бошлайди. Нурота тоғларида январ ойида 1 та (камдан-кам ҳолда 2 та) тухум қўяди ва 55-60 кун босиб ётади. Бизнинг ҳудудда фақат бу қуш қишда тухум қўяди. Фақат битта бола очади, тухумдан бири ривожланмай колади. Полопонлари апрелда тухумдан очиб чиқади, жуда секин ўсади, икки ойдан ортиқ уяда туради ва июндан уча бошлайди ва 5-6-ёшда вояга етади. Ўлган ҳайвонлар, баъзан эса тошбақалар ва кемирувчилар билан озиқланади. Катта суяклар ҳам ҳазм қила олади. Аъло даражадаги кўриш қобилиятига туфайли у катта баландликда парвозда учиб озиқа излайди. Сони. Табиатдан камёб тури. Ёввойи туёқлилар ва коракул қўйлар сонининг камайиши, браконерлик натижасида болтаютарнинг сони кескин камайиб кетган. Ҳозир Ўзбекистонда фақат 50-70 га яқин жуфти, шу жумладан Нурота тоғ тизмасида 7 га яқин жуфти уялайди. Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 2 (VU:R) - заиф, табиатдан камёб тур тоифасида киритилган. Ҳалкаро, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлат Қизил китобларга ва CITESнинг II Иловасига киритилган. Хўжалик аҳамияти. Бошқа ўлаксахўр қушларга ўхшаб, болтаютар табиий санитар сифатида табиатга ва чорвачиликка катта фойда келтиради. |
Жўрчи – Neophron percnopterus (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги йиртқич қуш, бошқа тасқаралардан анча кичик бўлади. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 155-180 см, умумий узунлиги 60-70 см, оғирлиги 2-2,5 кг дан ошмайди. Қанотлари кенг ва узун, думи понасимон шаклда бўлади. Етук қуши оқ тусда бўлиб, фақат қанотларининг учи қора. Ёшлари қорамтир-хира тусда бўлади. Боши пар-патсиз, фақат энса ва бўйнидаги патлари узун бўлиб, ёқа ҳосил қилади. Учаётганда уни узун думи, узун энсиз қанотлари ва ўзига хос танасининг шакли билан бошқа йиртқич қушлардан фарқ қилади. Яқиндан қаралса, тумшуғи остидаги соқолга ўхшаш қаттиқ қора патлар тутами эътиборни жалб этади. Вояга етган қушлар танасининг устки қисми кулранг, думи ва қанотлари тўқ-кулранг, боши, бўйни ва танасининг остки қисми оч, оқиш ёки қизғиш рангда. Бошқа йиртқич қушлардек, урғочи болтаютар эркагидан каттароқ. Ёш қушлар қорамтир-кулранг тусда. Тарқалиши. Жануби-Ғарбий Европа, Шарқий Африка, Ғарбий, Ўрта ва Жанубий Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда тоғларда ва тоғ этакларида уялайди. Ҳаёт тарзи. Ареалининг жанубий қисмида ўтроқ бўлиб яшайди. Совуққа мослашмаган. Ўрта Осиёдан қишловга жанубий мамлакатларга учиб кетади. Кузги учиб ўтиши сентябрда бўлади, баҳорги учиб ўтиши – март ойида. Ўзбекистонда қурғоқчил тоғларда ва тоғ этакларида уялайди. Жуфтликлар доимий, хаётининг охиригача тузилади. Қоя, жарликлар ва қияликларда уя қуради. Апрел ўрталарида урғочи 1-2та тухум қўяди ва 40 кун тухум босади. Ўлаксалар ва турли хил чиқиндилар билан, айримларида калтакесаклар, илон, тошбақа, майда сутэмизувчилар, қушлар тухумлари билан озиқланади. Сони. Нурота тоғ тизмасида кам сонда уялайди, аниқ сони бўйича маълумот йўқ. Ўзбекистонда бу қуш хатарли вазиятда эмас, лекин бошка мамлакатларда унинг сони камайиб бормоқда. Ҳолати. CITESнинг II Иловасига киритилган. Хўжалик аҳамияти. Бошқа ўлаксахўр қушларга ўхшаб, жўрчи табиий санитар сифатида табиатга ва чорвачиликка катта фойда келтиради. |
Тасқара – Aegypius monachus (Linnaeus, 1766) |
Ташқи кўриниши. Йирик йиртқич қуш. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 2,5-3 м, оғирлиги 7-12 кг гача етади. Қанотлари кенг ва узун, думи кенг ва калта бўлади. Вояга етган қушларнинг умумий туси тўқ-қўнғир, ёш қушлар қорамтир тусда. Боши ва бўйни патсиз бўлиб, кулранг пар билан қопланган, бўйни атрофидаги патлари узун бўлиб, оч рангли ёқаси ҳосил қилади. Парвоз қилиб учади. Тарқалиши. Жанубий Европа, Шимолий Африка, Ғарбий, Ўрта ва Марказий Осиё, Ҳиндистонда тарқалган. Ўзбекистондаги барча тоғ тизмаларида яшайди (Ғарбий Тёншон, Ғарбий Помир-Олой, Бўкантов, Томдитов қолдиқ тоғлари) ва озиқа кетидан Қизилқум чўлига кўчади. Ҳаёт тарзи. Уялаш жойлари - тоғларнинг пастки ва ўрта қисмлари. Тоғларда ўтроқ яшайди, лекин озиқа кетидан узоқ текисликлар, шу жумладан ҳайдаладиган ерлар ҳам учиб келади. Жуфтликлари доимий. Қуруқ новдалардан катта қилиб дарахтларга, буталарга, баъзан қояларга уя қуради. Нурота тоғларида ёввойи бодом катта буталарида уя қуради. Уясини жуда кўп йил фойдаланилади, ҳар йили таъмирланади ва қайта қурилади. Бундай кўп йиллик иншоотнинг диаметри 2-3 м ва баландлиги 1-1,5 м гача етади. Феврал–апрелда 1 та тухум қўяди ва 54-56 кун босиб ётади. Тухум босишда ва болалари боқишда ҳам урғочи, ҳам эркак тасқара иштирок этади. Полапоннинг момиғи ўсгунча, ота-онаси уни қаноти билан совуқ ҳавода қаноти билан иситади ва қанотининг сояси билан, иссиқ кунда қуёшдан беркитади. Ёшлари 100-110-кунлик бўлиб, июл–сентябрдан уча бошлайди, лекин ота-онаси бирмунча вақт давомида уларни озиқлантиради. Ўлган ҳайвонлар, баъзан эса тошбақалар билан озиқланади. Аъло даражадаги кўриш қобилиятига туфайли у катта баландликда парвозда учиб озиқа излайди. Сони. Табиатдан камёб тури. Ёввойи туёқлилар ва коракул қўйлар сонининг камайиши, браконерлик натижасида болтаютарнинг сони кескин камайиб кетган. Кўпинча одамлар тасқарага уя қурган жойларда тинчлик бермайди, уялар ва тухумларига бузади. Нурота тоғларида асосан маҳаллий болаларнинг безорилиги туфайли, яъни уяларга «мерганлик» баҳонасида тош отиши натижасида азоб чекади. Ҳозир Ўзбекистонда фақат 80 га яқин жуфти, шу жумладан Нурота тоғ тизмасида 40-50 га яқин жуфти уялайди. Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 3 (NT) - заифга якин тур тоифасида киритилган. Ҳалкаро, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлат Қизил китобларга ва CITESнинг II Иловасига киритилган. Хўжалик аҳамияти. Бошқа ўлаксахўр қушларга ўхшаб, тасқара табиий санитар сифатида табиатга ва чорвачиликка катта фойда келтиради. |
Оқбош қумой – Gyps fulvus (Hablizl, 1783) |
Ташқи кўриниши. Йирик йиртқич қуш. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 2,4-2,8 м га етади, оғирлиги 6-12 кг гача етади. Қанотлари кенг ва узун, думи кенг ва калта бўлади. Танаси оч жигар ранг ёки оч қўнғир тусда, думи ва қанотлари қора бўлади. Тасқарага ўхшаб кетади, лекин бир оз кичиклиги ва патлари оч рангда бўлиши билан ундан фарқ қилади. Боши ва бўйни бошқа тасқараники каби патсиз бўлиб, оч майин пар билан қопланган, бўйни атрофидаги патлари узун бўлиб, оч рангли ёқаси ҳосил қилади. Парвоз қилиб учади. Тарқалиши. Жанубий Европа, Шимолий Африка, Ғарбий, Ўрта ва Марказий Осиё, Ҳиндистонда тарқалган. Ўзбекистондаги барча тоғ тизмаларида яшайди (Ғарбий Тёншон, Ғарбий Помир-Олой, Бўкантов, Томдитов қолдиқ тоғлари) ва озиқа кетидан Қизилқум чўлига кўчади. Ҳаёт тарзи. Уялаш жойлари - тоғларнинг пастки ва ўрта қисмлари. Тоғларда ўтроқ яшайди, лекин озиқа кетидан узоқ текисликлар, шу жумладан ҳайдаладиган ерлар ҳам учиб келади. Жуфтликлари доимий. Уялаш даври оқбош қумойда 5.5 ой давом этади. Қояларда уялайди, баъзан 20 тадан жуфт бўлиб колония ҳосил қилади. Феврал–мартда 1 та (кам ҳолларда 2та) тухум қўяди ва 53 кун ота-онаси босиб ётади. Полопонлари апрел якуни - май бошларида тухумдан чиқади, августдан эса уча бошлайди. Оқ бошли қумой типик ўлаксахўр, яъни ёввойи ва хонаки ҳайвонлар мурдалари билан озиқланади. Тасқара каби, баландликда учиб озиқа излайди. Сони. Ҳозирги замонда ёввойи туёқлилар ва коракул қўйлар сонининг камайиши, браконерлик натижасида оқбошли қумой сони камайиб бормоқда. Ундан ташқари ветеринарияда ишлатиладиган айрим дорилар қушларга заҳарли таъсир қилади. Дорилар қушнинг танасига ўлиб ётган ҳайвонларни еганда киради. Ҳозир Ўзбекистонда 140 га яқин жуфти, шу жумладан Нурота тоғ тизмасида 70 га яқин жуфти уялайди. Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 3 (NT) - заифга якин тур тоифасида киритилган. Ҳалкаро, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлат Қизил китобларга ва CITESнинг II Иловасига киритилган. Хўжалик аҳамияти. Бошқа ўлаксахўр қушларга ўхшаб, оқбошли қумой табиий санитар сифатида табиатга ва чорвачиликка катта фойда келтиради. |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|