Қушлар: Лочинсимонлар туркуми - Falconiformes |
Қарчиғайлар оиласи - Accipitridae |
Оқ сор – Buteo lagopus (Pontoppidan, 1763) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги йиртқич қуш. Танаси ихчам тузилган, қанотлари узун ва кенг, думининг нисбатан калта, кенг ва думалоқ учли. Умумий узунлиги 50-60 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 120-150 см, оғирлиги 850-1200 г га етади. Эркак ва урғочи бир хил рангда, лекин урғочилари йирикроқ. Сариқ сорга ўхшайди, лекин ранги билан фарқ қилади. Учаётганда унинг оқиш ранги кўриниб туради, оч тусдаги қанотлари остида ва думининг учида кенг қорамтир йўл бўлади. Қанотларининг эгиладиган жойида қорамтир доғи бор. Оёқлари бармоқларгача пат билан қопланган, бу ўзига хос белги бошқа сор турлардан фарқланади ва яқин масофада кўринади. Тарқалиши. Евросиё ва шимолий Американинг тундраларда уялайди, мўътадил ерларида қишлайди. Ўзбекистонда текислик ҳудудларда қишловда кузатилади. Ҳаёт тарзи. Фақат шимолий ҳудудларда, тундра ва ўрмон-тундрада уялайди. Қишда очиқ жойларни (далалар, даштлар, яримчўллар) хуш кўради. Кемирувчи, баъзан қушлар ва қуёнлар билан озиқланади, айрим ҳолларда ўлаксаларни ҳам ейди. Сони. Нурота тоғ тизмаси тоғ олди ва Жануби-Шарқий Қизилқумда жуда кам ҳолда қишловда кузатилган. Ҳолати. CITES нинг II иловасига киритилган. |
Сариқ сор – Buteo rufinus (Cretzschmar, 1827) |
Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги йиртқич қуш, қанотларини ёзгандаги кенглиги 1,2-1,5 м га, оғирлиги 600-1800 г, умумий узунлиги 55-64 см га етади. Урғочилари эркагидан бироз йирикроқ. Ранги жуда ўзгарувчан, ҳар хил жигар ранг, қўнғир ва сарғиш тусда бўлади, учган вақтда қанотлари ва думи очиқ рангдалиги билан ажралиб туради. Жуда оч ва тўқ қўнғир, деярли қора қушлар ҳам учрайди. Одатда умумий туси малла бўлиб, боши ва кўкраги сарғиш рангда. Қанотлари остида тўқ йўл бўлади, қанотларининг эгиладиган жойида тўқ доғи бор. Катта ёшдаги қушларда кўзи тўқ, ёшларида сариқ, оёқлари сариқ. Учиши енгил, қанотларини қоқиши кам ва силлиқ, кўпинча парвоз қилади ва бунда қанотларини бироз кўтарилиб туради. Овоз-баланд «кей-кей-кей» деб қичқиради. Тарқалиши. Евросиё ва Шимолий Африканинг дашт ва чўлларида тарқалган. Ўзбекистонда тоғларда, тоғ этакларида, текисликларда, шу жумладан ўзлаштирилган ерларда ҳам яшайди. Ҳаёт тарзи. Ўрта Осиёда энг кўп тарқалган йиртқич қушлардан бири ҳисобланади. Евросиё дашт, яримчўл ва чўл зонасида уялайди. Ўтроқ ҳаёт кечиради. Очиқ ландшафтларда яшайдиган қушлар типик вакили. Кўпинча ўзлаштирилган ерларда яшайди. Қишлоқ хўжалик ерларидаги дарахтзорларда, қумли чўлда - саксовул ва бошқа буталарда, тоғларда – қоя ва жарликларда, даштларда ва соз тупроқли чўлларда – ерларда уя қуради. Уяси йирик ўтлар шох-шаббалардан иборат. Бизнинг ҳудудда тухум қўйиш даври март охири – апрельга тўғри келади. 5 тагача бола очади. Юмронқозиқ, қумсичқон, дала сичқон ва бошқа кемирувчилар, типратикан, майда қушлар, тошбақалар, калтакесаклар, илонлар билан озиқланади. Ўлжани одатда катта бўлмаган масофада ҳавода айланиб парвоз қилади ёки тепалик, дарахт электрсимлар устунида ўтириб кузатилади. Сорлар авлодининг бошқа вакиллари - оддий сор ва оқ сор бизни ҳудудига фақат қиш даврида камдан-кам учиб келади. Сони. Ўзбекистоннинг кўп сонли йиртқич қушларидан бири. Фориш даштида ва Жануби-Ғарбий Қизилқумда типик вакил. Нурота тоғ тизмасида уялалашда, учиб ўтишда ва қишлашда оддий, лекин кам сонли тур. Ҳолати. CITES нинг II иловасига киритилган. Хўжалик аҳамияти. Кўплаб кемирувчиларни қиради ва шу билан қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. |
Сор – Buteo buteo (Linnaeus, 1758) |
Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги йиртқич қуш. Сариқ сорга ўхшайди, лекин бироз кичикроқ ва нисбатан калтароқ қанотли. Умумий узунлиги 50-57 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 113-128 см га етади. Ранги ўзгарувчан, тўқ-қўнғир, жигар ранг ёки кулранг-сарғиш тусда. Пастки томони юқори томонидан оч рангда. Қанотларининг пастки томонида бир неча тўқ йўллар кўзга ташланади, қанотлари остида ҳам тўқ йўли бор. Тарқалиши. Евросиёнинг ўрмон ва ўрмон-дашт ҳудудларида уялайди. Ўрта, Олд ва Жанубий Осиёда, Ҳиндистонда ва Африкада қишлайди. Ўзбекистонда учиб ўтиш даврида ва қишловда учрайди. Ҳаёт тарзи. Ғарбий Европада ўтроқ яшайди, Шарқий европа ва Сибирда учиб ўтадиган ҳаёт тарзини кечиради. Ўрмонлар чеккасида очик жойни атрофида баланд дарахтларга уя қуради. Очиқ жойларда (ўрмон тепаликлари, далалар, яйлов, ботқоқлик, дарахт кесилган жойларда) ов қилади. Майда сутэмизучилар, амфибиялар, судралиб юрувчилар, йирик ҳашаротлар, баъзан қушлар билан озиқланади. Баъзан бошқа йиртқич қушдан ўлжани тортиб олишга ҳаракат қилади. Ҳавонинг оқимларида ажойиб парвоз қилади ва ўлжани кузатиб бир жойда айланади. Сони. Нурота тоғ тизмаси ва жануби-ғарбий Қизилқумда – кам сонли учиб ўтадиган ва қишлайдиган қуш, октябрьдан апрельгача учрайди. Ҳолати. CITESнинг II-Иловасига киритилган. |
Илонхўр бургут – Circaetus gallicus (Gmelin, 1788) |
Ташқи кўриниши. Нисбатан йирик йиртқич қуш, қанотларини ёзгандаги кенглиги 1,6-1,9 м га, оғирлиги 1,2-2,3 кг га етади. Катталиги ва танаси шакли билан бургутлар ва сорга ўхшайди. Урғочилари эркагидан йирикроқ. Учаётганда остки қисмининг оқ ранги билан фарқ қилади. Думида учта кўндаланг қорамтир йўли бор. Танасининг устки томони, боши ва бўйни тўқ-кулранг. Боши нисбатан катта, думалоқ (“укки”никига ўхшайди). Кўзи сариқ. Арихўр, скопа ва сордан фарқли, қанотларининг эгиладиган жойида тўқ доғи йўқ. Ҳавода кўп парвоз қилади, худди ҳавода муаллақ тургандек, шамолга қарши туради. Тарқалиши. Жанубий ва Марказий Европа, Шимолий-ғарбий Африка, Кавказ, Ҳиндистон, Покистон, Ғарбий ва Ўрта Осиё, Жанубий-ғарбий Сибир, Мўғулистонда уялашда тарқалган. Ўзбекистонда уялашда учрайди. Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Тоғларда ва текисликларда илонлар сони кўп бўлган ва дарахт-бутазор бор очиқ жойларни эгаллайди. Эҳтиёткор, одамга яқин яшамайди. Ўзбекистонда қумли чўллар, тўқайзорлар, қолдиқ тоғлар, тоғларнинг этаклари, пастки ва ўрта қисмларида (д.с.б. 2500 метргача) яшайди. Дарахтлар, буталар, жарликлар ва қояларда уя қуради. Уясини катта эмас, шох-шаббалардан қурилган, ўтлар ва яшил новдалар билан тўшалган. Баҳорги учиб ўтиши март-апрелда бўлади. Апрел-май ойида 1 (баъзан 2 та) тухум қўяди ва ота-она 40 кун босиб ётади. Полопонлари августдан, 70-80 кунлик бўлиб уча бошлайди. Кузги учиб ўтиш даври – сентябрь-октябрьга тўғри келади. Илонлар ва калтакесаклар, камдан-кам бақалар, майда сутэмизувчилар, қушлар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Сони. Табиатдан ноёб тур. Ўзбекистонда фақат 20 яқин жуфти, шу жумладан Нурота тоғ тизмасида – 3-4 та жуфти уялайди. Ерларнинг ўзлаштирилиши, ноқоқуний ов, уяларини бузиши натижасида кам сонда қолган. Табиий чеклайдиган омиллар – озиқа базасининг етишмовчилиги ва кўпайиш тезлигининг пастлиги саба бўлади. Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 2 (VU:D) заиф, камайиб кетаётган учиб ўтадиган тур тоифасида киритилган. Россия ва бошқа давлат Қизил китобларга киритилган. CITESнинг П Иловасига киритилган. Қўриқхоналар ва миллий боғларда муҳофаза остига олинган. Илонбургут Ўзбекистон Республикаси Қонуни томонидан ҳимояланади. Қушларни овлаш ва тутиб олиш, тухумини йиғиш, уяларини бузиш таъқиқланган. |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|